Қариқиз ўсимлиги (лопух) аsteraceae оиласига мансуб бўлиб, икки йиллик ўсимлик турига киради. баландлиги бир ярим метргача, ўқ илдизи бақувват, барглари йирик бўлиб 40 сантиметргача етади. Юраксимон, гуллари қалқонча ёки қалқонсимон рўвак шаклида жойлашган шарсимон саватчаларга йиғилган. Гуллари найсимон, меваси чўзинчоқ, силлиқ, қиррали, доғли. Қариқиз ўсимлигининг бир нечта тури мавжуд. Энг кўп тарқалгани катта қариқиз ва паҳмоққариқиз ҳисобланади. Қариқиз ўсимлиги артритлар, подагра, суяк синиши, фурункулёз, яллиғланишни даволаш хусусиятига эга.