FTTI ichki qoidalari
Сўнгги йилларда республикамизда олиб борилаётганг кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий негизларидан бири - бу маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўлиб, бунда аҳолимиз, айниқса ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб етишишини таъминлашдан иборат. Албатта, келажагимиз пойдевори бўлган бугунги давр ёшларининг ҳар томонлама билимли, касбий маҳорати юксак, интеллектуал салоҳияти юқори бўлишида барча соҳалар қатори баробарида таълим муассасалари ўзига хос аҳамият касб этади. Шунингдек, бугунги глобаллашув шароитида уларни ҳар қандай мафкуравий таҳдидлардан халос қилиш, “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида тафаккурида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эркин фикр билдира оладиган, керак бўлса таҳлил қила оладиган даражада улғайтиришга эришишдир. Зеро, юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек: “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз. Ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда, Абдурауф Фитрат бобомизнинг мана бу фикрларига ҳар биримиз, айниқса, энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал қилишларини мен жуда-жуда истардим. Мана, улуғ аждодимиз нима деб ёзганлар: “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”. Дарҳақиқат, ёшларнинг илм даргоҳларида ўз маданияти, ақл-заковати, юриш-туриши, қандай хислатларга эга эканлиги оилада олган тарбиясининг ифодасидир. Таълим тизими эса ана шу фазилатлар такомилига кўмак беради. Олий таълим муассасасининг асосий мақсади - маънавий-маърифий ишларни такомиллаштирган ҳолда, ёшларимизни тартиб қоидаларга риоя қиладиган, катталарга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром, кексаларни улуғлаш руҳида тарбиялайдиган тадбирлар кўламини кенгайтиришдан иборат бўлмоғи зарур.
“Таълим тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсати”тўғрисидаги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнь 746-тартиб рақами билан рўйхатга олинган “Корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари”, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг “Олий таълим муассасасининг Одоб-ахлоқ қоидалари”, “Олий таълим муассасининг намунавий ички тартиб қоидалари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги Низомлар мувофиқ ишлаб чиқилган.
а) олий таълим муассасаларида соғлом ижтимоий – маънавий муҳитни шакллантириш ва уни мустаҳкамлашнинг энг устувор йўналиши сифатида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида олийгоҳ раҳбарияти томонидан профессор-ўқитувчилар, талабалар, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилиши лозим.
б) профессор-ўқитувчиларга нисбатан: жамоада ўзаро ҳурмат, кийиниш маданиятига риоя қилиш ( ОТМда барча профессор-ўқитувчилар оқ халатда юриши), маънавий-маърифий соғлом муҳитни шакллантириш ва ривожлантириш, педагогик фаолиятни такомиллаштириш, талабаларга бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда муносабатда бўлишни ва барча қоидалардан тўғри ва оқилона фойдаланишни;
в) талабаларга (кейинги ўринларда матнда – таълим олувчилар деб юритилади) нисбатан: маънавий-маърифий жамоавий ишларда фаол иштирок этиш, профессор-ўқитувчиларга ҳурматда бўлиш, мураббийлар кўрсатмаларига риоя қилиш, белгиланган тартибдаги таҳсил олиш, кийиниш маданияти (оқ халат ва қалпоқча) қоидаларига амал қилишни тартибга соладиган тавсиявий характердаги ҳужжат ҳисобланади.
Тавсияларга амал қилиш иш берувчи, ходим ҳамда таълим олувчилар учун мажбурий ҳисобланади, уларга риоя қилмаслик тавсиялар бўлимларидаги қоидалар қонунчиликка мувофиқ бўлса интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Олий таълим муассасаси жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳурматга доир тавсиялар:
- олий таълим муассасаси жамоаси аввало юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлиши нуқтаи назаридан фаолиятини давом эттириш;
- олий таълим муассасаси ходимларнинг маъмуриятга (ректор, проректорлар, деканлар, декан муовинлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ва шунга хос раҳбарлар) нисбатан субординацион муносабатда бўлиш;
- олий таълим муассасаси жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатда танқидий фикрларни тўғри ва асосли қабул қилиш. Тавсиявий характердаги танқидий фикрлардан хулосалар чиқариш, танқид қилаётган ходимнинг зарур ва керакли тавсияларига риоя қилиш;
- жамоа аъзосининг сўз эркинлиги таъминлангилиги нуқтаи назаридан, бировга туҳмат қилиш, уни ҳақорат қилиш, ўзаро муносабатларда беҳаё сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатламайди;
- олий таълим муассасаси жамоасида мурожаат маданият даражасида бўлиши ўзаро муносабатни мустаҳкамлаб беради. Расмий мурожаатлар- раҳбарга, етакчи мутахассисга, таълим берувчи устозга мурожаат этилаётганда белгиланган тартиб асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Норасмий мурожаатларда ҳам асосан – ишончлилик, дўстона ва самимий муносабат устувор аҳамиятга эга.
- олий таълим муассасаси жамоасининг суҳбатлашиш этикетида маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлашдаги асосий тамойил ҳисобланади (Суҳбатлашишнинг ҳам ўзига хос тавсиявий қоидалари мавжуд. Суҳбатдошга оғир ботадиган, хафа қиладиган, ноқулай вазиятга солиб қўядиган, гапиришни хохламайдиган мавзу бўйича суҳбатлашиш мумкин эмас. Суҳбат чоғида жамоа аъзоси ўз “мен” ини марказий жойга қўймаслиги муҳим саналади. Суҳбатда асосий мезон камтар бўлиш. Ўзининг фикрини ўқтиришдан олдин, уялиб қолмаслиги учун суҳбатдошининг ижтимоий келиб чиқиши, шахс сифатида, айтилаётган масала юзасидан қандай маълумотга эга эканлигини билиб олгандан сўнг суҳбатга киришиш. Суҳбатдошни ҳурмат қилишга ўрганиш, ҳатто уни фикрини нотўғри деб билса ҳам охиригича эшитиш);
- олий таълим муассасаси жамоаси ўртасида ўзаро ҳурмат белгиларидан бири-нутқдир. Нутқ маъноли, дона – дона, таъсирчан бўлишини унутмаслик. Нутқда жаргон сўзларни қўлламаслик. Баъзида ходимлар жаргон сўзларни ҳақорат деб қабул қилишининг олдини олиш. Муҳим фикрларга урғу бериш ва имо – ишорани ўрнида қўллаш. Ҳаддан ташқари баланд овозда нутқ сўзлаш, тингловчиларга ўз ҳукмини ўтказяпти деган таассурот қолдиради.
Жамоа аъзосининг шаъни ва қадр- қиммати ҳурмат қилиниши ҳамда халқимизнинг маънавий меросини авайлаб асраш мақсадида жамоа аъзолари бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, беҳаё сўзлар ишлатиши қатъий тақиқланади ҳамда олий таълим муассасасида ўзаро “Сиз” деб мурожаат қилиш одат тусига кириши лозим.
Олий таълим муассасаси жамоа аъзолари турли тадбирларда (мажлислар, тантанали йиғилишлар, амалий учрашувлар, байрамларда) сўзга чиқувчиларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, маиший тинчликка риоя этиши шарт. Зарурат тақозо этса, бир нотиқ ўз сўзини тугатиб, бошқаси сўз бошлашига қадар юзага келадиган узилиш вақтида залдан чиқиб кетиш мумкин.
Жамоа аъзолари олий таълим муассасаси ҳудудида йўлнинг ўнг томонидан юришлари керак. Тепа қават чиқаётганда асосий зинадан ва пастга тушаётганда қўшимча зинадан тушиш талаб этилади.
Бир-бирига дуч келганда албатта саломлашишлари, бунда: талабалар профессор-ўқитувчилар ва ходимларга, эркаклар хотин-қизларга, ёшлар катталарга биринчи бўлиб салом беришлари тавсия этилади. Бундан қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина унга жавобан қўл узатиш мумкин. ОТМ ҳудудида қучоқлашиб, ўпишиб саломлашиш таьқиқланади.
Ўқув машғулотларига ва ишга ҳамда жамоа аъзоларининг осойишталигига ҳалақит берадиган хатти-ҳаракатлар (радиоприёмник, телевизор, магнитофон ва бошқа овоз кучайтириш воситаларидан мақсадсиз фойдаланиш) содир этиш тақиқланади.
Олий таълим муассасасида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш таъқиқланади, шу жумладан, пора олиш, пора бериш, воситачилик қилиш, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, жамоа аъзосига маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотни тарқатиш, тан жароҳати етказиш, фуқаролик муомаласидан чиқарилган воситаларга оид муносабатларга киришиш (гиёҳванд моддалар, психотропик воситалар, сигарет ва ҳоказо), ичкиликбозлик, кашандалик, маиший тинчликка тажовуз қилиш, жанжаллашиш, қимор ва тавакалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилади.
Олий таълим муассасаси жамоасида талабалар муҳим бўғин бўлганлиги боис, уларнинг ўзаро муносабати муҳим аҳамиятга эга. Талабаларнинг ўзаро муносабатларида –– ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим. Талабалар муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш, шахсиятини камситиш, ўзганинг интелектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади. Маъмурият, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ўзаро ҳурмат, аҳиллик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, инсонпарварлик, ғамҳўрлик ва адолат тамойилларига асосланади.
Аксессуарлар (сумка, кўзойнак ва безаклар) ҳам корпоратив услубга мос ҳолда танланиши, ортиқча безаклардан холи бўлиши, заргарлик тақинчоқлари (зирак, узук, мунчоқ ва бошқалар) кўзга яққол ташланмайдиган, нозик, нафис ва сипо шаклда дид билан тақилиши лозим. Сочлар ораста йиғилган, ўрилган ёки турмакланган, ортиқча аксессуарлардан холи бўлиши керак. Махсус формалар оқ халат ва оқ қалпоқлар ва шунга монанд бош кийим тоза, текис, тиззадан пастда туриши, енги узун (фаслга қараб), классик услубда, чет эл ва турли хил фирма ёрлиқларидан холи бўлиши лозим.
Устки кийимнинг турлари – бичими классик шаклдаги костюм, шим, кўйлак ҳамда галстукдан иборат. Костюм ва шимлар қора, кулранг, кўк ранглардаги сидирға ёки чизиқли матолардан, кўйлаклар эса очиқ рангларда (оқ, кулранг, кўк) бўлиши лозим. Галстукнинг кенглиги ўртача, узунлиги камаргача бўлиб, ранги костюм ва кўйлакка мос танланиши керак. Талаба йигитлар талабага мос, ручка, қалам, китоб, дафтарлар солиб юриш мумкин бўлган, ранги устки кийимга ярашимли қора, кулранг, жигар рангдаги сумка-портфеллар тутишлари лозим.
Институтда ҳар бир муносабат (ҳатто буюмларга нисбатан ҳам) тартиб қоидалар асосида амалга оширилиши нуқтаи назаридан, барча тегишли умумий тавсиялар қатъий равишда таъминланиши лозим. Миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки ОТМнинг ички муаммоларига таалуқли масалаларни Интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш тақиқланади. Компьютерларда ОТМга тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади.
Таълим-тарбия жараёнларини олиб боришда гуруҳ мураббийлари фаолиятига барча жамоа бирдек кўмак бериши лозим. Гуруҳ мураббийи бириктирилган гуруҳ аъзолари ҳақида умумий маълумотга эга бўлиши, уларни машғулотларда иштирок этиши, ўзлаштиришига масъул ҳисобланади. Институт раҳбарияти томонидан қуйиладиган талабалар гуруҳ мураббийи томонидан гуруҳга етказилиши талаб этилади.- одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишда талабаларга намуна бўлиш;
- олий таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийиш;
- бирор – бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан у ҳақида
маъмуриятга хабар бериш;
- олий таълим муассасаси шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;
- ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш;
- олий таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
- дарс жараёнида талабаларга одоб-ахлоққа оид миллий анъаналаримиз, урф-одат ва қадриятларимизни тарғиб қилиш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, тубан “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;
- олий таълим муассасасида соғлом маънавий-ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш, тарбиявий ишларда фаол қатнашиш ва амалга оширишга масъул ҳисобланади;
- таълим олувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.
1. Олий таълим муассасаси ҳудудида:
- ҳудудга кириш ва чиқишда регистраторга юзини кўрсатиб кириш;
- санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда тиббий ниқобларни тақиш;
- ҳудудни ифлослантирмаслик ва чиқиндиларни фақат жойлардаги урналарга ташлаш;
- устозлар ва институт худудидаги нотаниш бўлган катта ёшдаги инсонларга дуч келганда салом бериш;
- ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик;
- олий таълим муассасаси мулки (кўчар ва кўчмас мулки, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, мавжуд шарт-шароитлардан оқилона, электр энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш;
- кийиниш: оқ халат ва оқ калпоқча ва ўзаро суҳбат одобларига риоя қилиш;
- мутасаддиларнинг рухсатисиз турли реклама воситаларини осмаслик;
- маиший тинчликка риоя қилиш;
- пора бериш, коррупцияга воситачилик қилиш, фирибгарлик йўлибилан инсонларга моддий ва маънавий зарар етказиш қатъиян таъқиқланади;
- наркотик ва психотроп моддалар, алкогол ва тамаки маҳсулотлар истеъмол қилиниши ҳамда тарқатилишига қарши курашиш. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ юқоридаги ҳолатлар ҳақида тегишли ташкилотларга ўз вақтида хабар бермаслик жавобгарликка сабаб бўлиши алоҳида қайд этилади.
2. Аудиторияда:
- машғулотларга қизлар сочларини турмаклаган ҳолда белгиланган тартибда, йигитлар соқоллари олинган ҳолда ораста кийимда оқ халат ва қалпоқчада фармацевт деонтологияси талабларига риоя қилган ҳолда бўлишлари;
- уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиши (профессор-ўқитувчи ва талабалар);
- дарс вақтида гаплашмаслик;
- жиҳозларга маданий муносабатда бўлиш, парталарга ёзмаслик;
- қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик;
- овқатланмаслик, сақич чайнамаслик ва аудиториядаг тозаликка риоя қилиш талаб этилади.
3. Умумий овқатланиш жойларида:
- таомларни олишда навбат тартибига риоя қилиш;
- тирбандлик ҳолатида устозлар, аёллар, ёши катталарга ҳурмат кўрсатиш;
- овқатланиш вақтида шовқин солмаслик ва баланд овозда гапирмаслик;
- умумий овқатланиш шаҳобчасида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш.
4. Ахборот ресурс марказида:
- АРМ ходимлари билан ҳушмуомалада бўлиш;
- китоблар ва жиҳозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
- баланд овозда сўзлашмаслик ва атрофдагиларга халақит бермаслик;
- қоғоз, сақич ва бошқа чиқиндиларни қолдириб кетмаслик;
- китобларни олиш ва топшириш тартиб-қоидаларига риоя қилиш.
5. Талабалар ижарада турар жойларида:
- мавжуд жиҳозларни асраш, уларга зарар етказмаслик;
- электр-энергияси, газ ва сув ресурсларидан тежамкорона (оқилона) фойдаланиш;
- санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш;
- уй эгалари талабларига риоя қилиш.
6. Маданият саройи ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш жойларида:
- ўриндиқ ва бошқа жиҳозларга нисбатан маданий муносабатда бўлиш;
- оммавий тадбирлар вақтида ҳуштак чалмаслик, бақирмаслик, тадбир тугашидан олдин сабабсиз чиқиб кетмаслик;
- ухлаб ўтирмаслик, ўриндиқларга ётиб олмаслик, бир-бири билан гаплашмаслик, ён атрофдагиларга халақит бермаслик.
Шунингдек:
- турли давраларда ўзининг намунавий хулқи ва билими билан олий таълим муассасаси ҳақида юксак ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш;
- доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларни чуқур англаш;
- олий таълим муассасаси манфаати, унинг шаъни ва шонли анъаналари, обрўси ҳамда нуфузи тўғрисида қайғуриш, уларни сақлаб қолишга жонкуярлик қилиш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак.
1. Профессор-ўқитувчига:
- жамоа аъзоларининг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш, ўзгаларнинг шахсий ва оилавий муаммоларини муҳокама қилиш;
- жамоа аъзолари ва бошқалар устидан турли иғво, ғийбат ва бўҳтонлар уюштириш;
- талабалар билан ўз ҳамкасабаларининг касбий ва шахсий камчиликларини муҳокама қилиш;
- талабаларни асоссиз ўқув машғулотлардан чиқариб юбориш;
- ўқув машғулотларида тижорат рекламаси ўтказиш;
- ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
- ўқув машғулотларига маст, соч-соқол олинмаган ва кийиниш тартибига риоя қилмаган ҳолда келиш;
- бино ичида спиртли ичимликлар ичиш ва чекиш кабилар қатъиян ман этилади.
2. Талабага:
- профессор-ўқитувчиларга қўполлик қилиш, машғулотлар вақтида асоссиз гапириш;
- профессор-ўқитувчи билан бошқаларнинг баҳосини муҳокама қилиш;
- ёлғон гапириш, ғирромлик ёки профессор-ўқитувчиларни чалғитиш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатлар қилиш;
- ходимлар ва ўз ўртоқларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш;
- ёзма ишларни ҳимоя қилиш ва рейтинг назоратига доир бошқа тартиб таомилларни бажариш вақтида четдан ёрдам олиш, ўзгаларга ёрдам кўрсатиш;
- бошқа шахслар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;
- машғулотларни ўтказиб юбориш ёки кечикиб келиш;
- машғулотлар вақтида профессор-ўқитувчининг рухсатисиз аудиториядан чиқиб кетиш;
- бошқа талабанинг саъй-ҳаракатларига қасддан зиён етказиш;
- моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан кўз-кўз қилиш қатъиян ман этилади.
Танишиб чиқдим:
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
1-проректори: Ш.З.Умарова
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
юристи:
Тайёрлади:
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти маънавий ишлар бўйича масъул, Тиллар кафедраси мудири: С.М.Туйчиева
8 ноябрь 2021 йил