ФТТИ профессор ўқитувчиларининг монографиялари ва оригинал препаратларига олинган патентлари
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ҳодимлари томонидан бир нечта оригинал дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар технологиялари ишлаб чиқилиб, саноат миқёсига жорий этилган ( “Пирацин”, “Нигепрост”, “Нигелит”, “Курмуфер” ва б.) ҳамда уларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлидан ихтиро учун патентлар олинган.
Ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлган - коронавирус инфекциясига қарши воситалар яратиш борасида институт олимлари томонидан оригинал “Антиковир” капсула дори тури яратилди. Таклиф этилаётган коронавирусга қарши восита юқумли касалликлар бўйича Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли касалхоналарида клиник тадқиқотлари якунланиб, Фармакология ва Фармакопея қўмиталарининг рўйхатдан ўтказиш бўйича ижобий ҳулосалари олинди.
Институтнинг таълим ва тадқиқот ишларига фан ва амалиётни салоҳиятли профессор-ўқитувчилари, хориждаги нуфузли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббиёт муассасаларида таҳсил олган ва малака оширган ватандош экспертлар ҳамда соҳанинг етакчи мутахассислари жалб этилган бўлиб, бугунги кунда институт илмий салоҳияти 70% ни ташкил этади. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессор-ўқитувчиларининг илмий изланиш натижалари халқаро индексацияланган салохиятли илмий журналларда чоп этилмоқда.