ФАРМАЦЕВТИКА ТАЪЛИМ ВА ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

- Фармацевтика тармоғи реал секторлари эхтиёжларини хисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш;

- Кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва амалиётни интеграция қилишнинг узлуксизлигини таъминлашда илғор хорижий тажрибаларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқув жараёнига малакали хорижий, хорижда тахсил олган ва малака оширган махаллий мутахассисларни жалб қилиш;

- Дори воситалари, тиббиёт буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, клиник фармация, косметология, биотехнология, стандартизация, сифатни таъминлаш, тармоқ ва бизнесни бошқариш сохаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрларни тайёрлаш;

- Хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий қилиш;

- Амалий илмий-тадқиқот ишларини руёбга чиқариш учун замонавий ўқув инновацион лабораториялари ва илмий-тадқиқот марказлари, халқаро тизимга интеграциялашган клиник олди тадқиқот лабораториялари, виварий, питомниклар базасини шакллантириш;

- Амалиётнинг илғор технологиялари ва инновацион таълим узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили ҳамда халқаро таълим тизими интеграцияси асосида соха мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга ошириш;

- Мамлакатни ижтимоий иқтисодий ривожланиш истиқболлари, соха ва меҳнат бозори эхтиёжларини инобатга олган холда, халқаро ўқитиш дастурларига мувофиқ янги бакалавриат йўналишлари, магистратура мутахассисликларини очиш.