Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 2-босқич талабалар учун янги 2022-2023 ўқув йили бошланди.
Эрта тонгдан 5 та гуруҳда “Мустақиллик дарси” ташкил этилди, сўнгра талабалар “Фармацевтик ботаника”, “Аналитик кимё”, “Органик кимё”, “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги”, “Амалий инглиз тили” дарсларида маърузалар тинглашди. Янги ўқув йили барча ҳаммамизга муборак бўлсин, илм олишдек мураккаб ишда муваффақиятлар тилаймиз!