Нур-Султонда тиббиёт технологияларини баҳолаш мавзусида халқаро конференция ўтказилди

Қозоғистон Республикасининг "Нур-Султон" шаҳрида 22 -23 апрель кунлари "Шарқий Европа ва Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолашни ривожлантириш истиқболлари" мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуман дастури доирасида пленар йиғилишлар, илмий ва амалий симпозиумлар ўтказилди. Конференцияда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Нидерландиянинг HTAi  соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш халқаро ассоциацияси,  Япониянинг соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва ISPOR тиббий натижаларни баҳолаш  бўйича халқаро жамият, Соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ва қозоғистонлик экспертлар, иқтисодчилар ва бошқа малакали тиббиёт ташкилотлари вакиллари маьруза билан қатнашдилар. Анжуманда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ўқитувчиси, профессор Зайнутдинов Хикматулла Суннатович фаол иштирок этдилар.

Иштирокчилар таъкидлаганидек, конференция профессионал алоқалар, ўқитиш, тўпланган тажрибалар билан алмашиш ва илғор ғоялар учун самарали мулоқот майдонига айланди. Илмий-амалий анжуманда ишлаб чиқилган тавсиялар соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш ва Шарқий Европа ва Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш сиёсатини шакллантиришда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта аҳамиятга эгадир.


ФТТИ матбуот хизмати