Дори-дармон акциядорлик компаниясига табрик

Бугун республикамизнинг барча доришунослари учун қутлуғ сана, роппа-роса 100 йил олдин бугунги "Dori-Darmon" компаниясига тамал тоши қўйилган эди. 1922 йил 1 августда Тошкент шаҳрида Туркистон АССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссариати қошида Дорихона бошқармаси ташкил этилган.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 2022 - 2023 ўқув йили учун қабул натижалари

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида бакалавриат йўналишига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Айтиш лозим, институт раҳбарияти томонидан тест синовларини юқори савияда, шаффоф ва холис ўтказиш учун барча тайёргарлик кўрилди. Жумладан, абитуриентларга қулай бўлиши учун онлайн ариза қабул қилиш ҳам ташкил этилди. Бугун тест синовлари бўлиб ўтаётган ҳудудга жамоат тартибини сақлаш учун Миллий гвардия ва тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Тест синовлари бўйича ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти бакалавриат таълим йўналишларига хужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари 2022 йил 27 июль куни қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти бакалавриат таълим йўналишларига хужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари 2022 йил 27 июль куни қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Имтиҳон куни хавфсизликни таъминлаш мақсадида бино ва аудиторияга кирганда тиббий ниқобда бўлишингиз сўралади. Агарда имтиҳон куни ўзингизда касаллик аломатларини ва соғлиғингиз билан боғлиқ бошқа муаммолар пайдо бўлса, бошқа абитуриентларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида имтиҳонда иштирок этмаслигингиз сўралади. Имтиҳонга бетоблиги туфайли кела олмаган ҳамда касаллиги ҳақида тиббий маълумотномага эга абитуриентлар учун қўшимча имтиҳон кунлари ташкил этилишини маълум қиламиз. Институт раҳбарияти.