Абитуриентлар диққатига!

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти бакалавриат таълим йўналишларига хужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари 2022 йил 27 июль куни соат 9-00 дан бошлаб ўтказилишини маълум қиламиз.

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида China Pharmaceutical University вакиллари билан ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Хитой Фармацевтика университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Chen Zhang хоним ва бошқа мутассаддилар, университет имкониятлари хақида ва таклиф этиладиган барча “Degree”, “Non degree” программалари, йўналишлари, кампусдаги хаёт ҳамда барча қолган турли жабхалари хақида тўлиқ маълумот бериб ўтишди. Тадбирда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти иқтидорли талабалари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти 1 - босқич талабаларининг танишув амалиёти давом этмоқда. Амалиётнинг иккинчи ҳафтасида талабалар МЧЖ "Ўзбекистон Дори-таъминоти" ва "Дори-Дармон"АКнинг омборхонасида амалиётда бўлишди. Амалиёт жараёнида улар омборхона фаолиятининг ўзига хос томонлари, дори воситаларининг сақлаш тартиблари, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш каби бир қанча жабҳаларни аниқ мисоллар кўринишида ўрганишди.

Фармацевтик таълим ва тадкикот институти 1-босқич бакалавр талабаларида 1-семестр якунланиб, иккинчи семестрда режа бўйича ўқув дастуридан ўрин олган “Танишув амалиёти”ни бошланди. Танишув амалиёти ўқув жараёнига боғланган ҳолда дарс жадвали асосида ҳафтада 1 марта 15 ҳафта мобайнида олиб борилиши режалаштирилн. Амалиётнинг биринчи ҳафтасида талабалар «Дори Дармон» АК нинг марказий дорихонасига бориб, «Дори -Дармон» АКнинг фаолияти, унинг тарихи ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, талабаларга экстемпорал рецептура асосида тайёрланадиган “Дори воситалар бўлими”, “Марказий дорихона булимлари (рецептура бўлими, имтиёзли рецептура бўлими, тайёр Дори воситалар бўлими, махсус бўлимлар)” ҳақида тўлиқ ахборот берилди. Шундан сўнг ёшлар ташкилотнинг иш жараёни билан яқиндан танишишди.

Яқинда пойтахтимизнинг Юнусобод даҳасида ўз фаолиятини бошлаган Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази 3 ойда 500 дан зиёд фармацевт мутахассисларнинг малакасини оширишга муваффақ бўлди. Ушбу салмоқли кўрсаткич Марказнинг пухта фундаментал техник илмий базаси, кенг имкониятлари, ресурслари, юқори малакали профессор-ўқитувчиларга эга эканлигидан далолат беради.

Бугунги давр – юксак технологиялар даври. Ҳар ким ўзи учун керакли маълумотларни Интернет орқали излайди. Айниқса, илм йўлини танлаганлар, ўқиб-ўрганиб ўз касбининг устаси бўлишни мақсад қилганлар учун бу жуда муҳим. Маълумотларга қараганда, дунёда 36 мамлакат аҳолиси инглиз тилида мулоқот қилар экан. Кўплаб илмий изланиш ва тадқиқотларнинг аксарияти худди шу тилда олиб борилади. Демак, инглиз тилини билиш кўпроқ маълумот олиш ва етук мутахассис бўлишга имкон беради. Ана шу ҳаётий хулосадан келиб чиққан ҳолда бугун биз Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти (ФТТИ)нинг инглиз тили ўқитувчиси Шерзод Юлдашев билан бўлажак фармацевтлар учун хорижий тилни ўрганиш нечоғли муҳим экани ҳақида суҳбатлашдик.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида фаол олиб борилаётган қизиқарли дарс жараёнлари билан таништиришда давом этамиз. Ўтаётган ҳафтада биз он-лайн ташкил қилинган “Ноорганик кимё” дарсини кузатишга муваффақ бўлдик. “Йоднинг ишқорий муҳитда диспропорцияланиш реакциялари” мавзусида ўтказилган дарсда 4 та амалий тажриба амалга оширилиб, 12 нафар талаба иштирок этди. Дарс якунлангач, институтнинг “Ноорганик кимё” фани ўқитувчиси Камола Рамазоновага дарс жараёнлари билан боғлиқ бир нечта саволлар билан мурожат қилдик.