Назарий билимларни мустаҳкамлаб

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти 1 - босқич талабаларининг танишув амалиёти давом этмоқда. Амалиётнинг иккинчи ҳафтасида талабалар МЧЖ "Ўзбекистон Дори-таъминоти" ва "Дори-Дармон"АКнинг омборхонасида амалиётда бўлишди. Амалиёт жараёнида улар омборхона фаолиятининг ўзига хос томонлари, дори воситаларининг сақлаш тартиблари, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш каби бир қанча жабҳаларни аниқ мисоллар кўринишида ўрганишди.  

Шунингдек,   танишув амалиёти давомида, Германияда ишлаб чиқарилган инновацион "Schaеfer" номли дори воситаларини автоматик тақсимловчи махсус қурилма тизимининг ишлаш принципини ўзлаштиришди. Бундан ташқари, айрим гуруҳ талабалари товар қабул қилишда ҳам тўғридан  тўғри иштирок этишди.  Бу ўз навбатида, бўлажак фармацевтлар учун, фармацевтик улгуржи омборхона ишлаш тизими ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишга замин яратди.

Эслатиб ўтамиз, танишув амалиёти доирасида талабалар республикамизнинг бир қанча етакчи фармацевтик корхоналарида бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.

 

ФТТИ ахборот хизмати