Ўзбекистон 24 телеканалинининг Янгиликлар 24 дастури.

Юнусобод туманида жойлашган Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Абитуриентлар учун ўқув курслари очилди.

Бугунги кунда ҳар бир соҳада дунё миқёсида рақобатлаша оладиган кадрларни тайёрлаш таълим энг долзарб вазифалардан биридир. Шунинг учун мамлакатимизда ҳам ёшларнинг таълим-тарбиясига эътибор тобора ортиб бормоқда. Зеро, ҳар қандай жамият ўз фарзандларини маъсулиятни ҳис этадиган инсонлар бўлиб етишишларини ва уларнинг давлат тараққиётига, гуллаб-яшнашига ўз улушларини қўшишларига умид қилади ва шундан келиб чиқиб ҳаётга истиқболли лойиҳаларни татбиқ этади.

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг 1-босқич талабаларига икки тилда зарур дарслик, адабиётлар, ўқув мажмуалари юкланган планшетлар топширилди. Замонавий ҳаётимизни бир вақтнинг ўзида кўп вазифаларни бажаришимизга ёрдам берадиган ноутбук ва планшетларсиз тасаввур қилиш қийин. Ўқув йили давомида бериладиган барча мавзу ва топшириқлар бўйича махсус адабиётлар талабага вақтдан унумли фойдаланиш ва чуқурроқ билим олиш имконини беради. Аслида бугунги куннинг талаби ҳам шу.

Бу йил ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлди. 1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича "Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилган эди. “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қарорга асосан 21 октябрь санаси тил байрами куни деб белгиланди. Тарихдан маълумки, ўзбек тили бу мақомга эришиш учун жуда кўп тазъйиқларга дуч келган. Аждодларимизнинг саъйи-ҳаракати билан ўзбек тили ўз мақомини тиклаб олди. Халқаро майдонда ҳам ўзбек тилининг нуфузи ортиб бормоқда. Бугунги кунда жаҳон бўйлаб 50 миллионга яқин киши ўзбек тилида сўзлашади. Ривожланган мамлакатларнинг 60 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва тил марказларида ўзбек тили ўрганилмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти нуфузини ошириш бўйича турли олий ўқув юртлари ва турли хил ижод мактаблари ташкил этилмоқда.

1 октябрь куни юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабалари устозларни бадиий кеча ташкил этиб, ўзбек ва чет тилларида шеър, куй-қўшиқ ва рақслар ижро этиб самимий табриклашди.