Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талабаларининг Адиблар хиёбонига ташрифи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 24 август кунидаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда талаба-ёшларда ўзбек ва жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, адиб ва мутафаккирларимиз ижоди билан яқиндан танишиш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш мақасадида 2022 йил 1 июнь куни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармация факультети 102 А ва 104 А гуруҳ талабалари иштирокида Адиблар хиёбонига ташриф амалга оширилди.