Рамазон ойи муносабати билан ҳайр-эҳсон акцияси ташкил этилди.
Рамазон - саховат ойи. Сахийлик бошқа гўзал ахлоқлар сингари ўрганиб, орттириладиган фазилат саналади. «Фитрат», яъни иймон ва гўзал аҳлоқларга нисбатан мойиллик чиройли аҳлоқий тарбиянинг мевасидир. Албатта, баъзан сахийлик қондан, гендан ҳам инсонга ўтади. Гўзал ахлоқ ҳам, қабиҳлик ҳам одамда ҳаёти давомида шаклланади. Ёш авлодга сахий бўлишни ўргатиш, бу борада уларга ўрнак бўлиш жуда муҳим. Рамазон ана шундай гўзал хулқларни орттириб оладиган ойдир.
Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг бир гуруҳ талабалари олий ўқув юрти ўқитувчилари Саодат Тўйчиева, Нигора Юсупова ва Камола Рамазоновалар ташаббуси билан шаҳримиздаги 30-сонли меҳрибонлик уйига боришди.
Ташриф чоғида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға-саломлар берилди. Меҳр маскани маъмурияти институт масъулларигаэътибор учун миннатдорчилик билдирди.