“Замонавий фармацевтика соҳасини ривожланишининг долзарб масалалари ва тенденциялари” мавзусидаги халқаро иштирокдаги I Республика илмий- амалий конференция бугун, жорий йилнинг 26 апрель санасида ўз ишини якунлади.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ўтказилган “Замонавий фармацевтика соҳасини ривожланишининг долзарб масалалари ва тенденциялари” мавзусидаги халқаро иштирокдаги I Республика илмий- амалий конференция жорий йилнинг 26 апрель санасида ўз ишини якунлади.

Farmatsevtika sohasining dolzarb masalalari.

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида қувончли кун бўлди. Кўпдан бери интиқиб кутилган воқеа - Янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди. Янги бинонинг очилиш маросимига Олий таълим, фан ва инновация вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва “Увайсий” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Ниғматулла Юнусов ва ОАВ вакиллари ташриф буюришди.

Жорий йилнинг 25 апрель санасида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида «Замонавий фармацевтика соҳаси ривожланишининг долзарб масалалари ва тенденциялари” мавзусида I республика илмий-амалий анжумани иш бошлади. Икки кун давомида юртимизнинг фармацевт олимлари билан бир қаторда бир неча хорижлик мутахассислар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Иштирокчилар рўйхатдан ўтгач, Мажлислар залига таклиф этилди. Анжуманни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ректори Дусматов Азиз Файзаматович очиб берди. Ректор барча йиғилганларни илк бор ўтказилаётган илмий анжуман билан табриклади. Эътиборли жиҳати, ушбу конференция илк бор ўтказилаётганига қарамай, халқаро мутахассисларни ўзига жалб эта олди. Унда мамлакатимиз ҳамда Россия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистондан келган профессор олимлар, фармацевтика соҳаси ходимлари иштирок этмоқда. Анжуман тафсилотлари билан кун давомида таништириб борамиз.