“Замонавий фармацевтика соҳасини ривожланишининг долзарб масалалари ва тенденциялари” мавзусидаги халқаро иштирокдаги I Республика илмий- амалий конференция. Пленар маърузалар.
Иштирокчилар рўйхатдан ўтгач, Мажлислар залига таклиф этилди. Анжуманни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ректори Дусматов Азиз Файзаматович очиб берди. Ректор барча йиғилганларни илк бор ўтказилаётган илмий анжуман билан табриклади. Эътиборли жиҳати, ушбу конференция илк бор ўтказилаётганига қарамай, халқаро мутахассисларни ўзига жалб эта олди. Унда мамлакатимиз ҳамда Россия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистондан келган профессор олимлар, фармацевтика соҳаси ходимлари иштирок этмоқда.
Анжуман тафсилотлари билан кун давомида таништириб борамиз.