1-ШЎЪБА. Биологик фаол бирикмалар синтези. Дори воситаларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш.

Ўзбекистоннинг қайси Олий ўқув юртида энг иқтидорли, интилувчан ёшлар ўқийди биласизми? Бу саволга мен ҳеч иккиланмай Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида деб жавоб бераман. Нега айнан ФТТИда? Бир йилдан ортиқ иш фаолиятим давомида бунга гувоҳ бўлдим. Институтга илмга чанқоқ, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ёшлар тўпланган. Таълим муассасида яратилган муҳит, кучли мотивация берадиган ўқитувчилар ҳам талабаларнинг янги марраларни забт этишларига туртки бўлмоқда.

Баҳор келиши билан табиат узоқ қиш уйқусидан уйғониб жонланади, набототлар ниш уриб чиқади, Юртимиз ва халқимизнинг қут-баракаси, тўкинлиги ва фаровонлиги манбаи бўлган зироат, деҳқончилик ишлари бошланиб кетади.