ФТТИнинг яна 2 нафар талабаси “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг шаҳар босқичида ғолиб бўлди

Ўзбекистоннинг қайси Олий ўқув юртида  энг иқтидорли, интилувчан ёшлар ўқийди биласизми?  Бу саволга мен ҳеч иккиланмай Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида деб жавоб бераман.  Нега айнан ФТТИда? Бир йилдан ортиқ иш фаолиятим давомида бунга гувоҳ бўлдим. Институтга илмга чанқоқ, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ёшлар  тўпланган. Таълим муассасида яратилган муҳит, кучли мотивация берадиган ўқитувчилар  ҳам талабаларнинг янги марраларни забт этишларига туртки бўлмоқда.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг яна  2 нафар талабаси  “Саноат фармация”  2-босқич талабаси   Маҳамаджонов Козимжон ва  2-босқич “Фармация” йўналиши талабаси Файзуллаева Севинч “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг шаҳар ва вилоят босқичида ғолиб бўлиб, республика босқичига йўлланмага эга бўлди. 

Козимжон “Оғиз бўшлиғи профилактикаси, гигиенаси ва касалликларга қарши курашувчи биологик фаол қўшимчаларга эга бўлган  "МЕДИCАЛ ДЕНТ" даволовчи тиш пастаси” мавзуидаги лойиҳа билан қатнашиб, Тошкент шаҳри босқичида ғолибликни қўлга киритди. 

Севинч Файзуллаева “L-intybus суртмасини тайёрлаш” мавзуидаги лойиҳа билан қатнашиб, Сирдарё вилояти босқичи ғолиби бўлди. 

Ёшлар танловнинг республика босқичига йўлланма ва пул мукофоти, эсдалик совғаси билан тақдирландилар. 

Устоз учун шогирднинг ютуғини кўришдан ортиқ қувонч йўқ. Талабаларнинг илмий раҳбарлари Хуршида Тўраева ҳамда Отабек Бобохоновни ушбу ютуқ билан табриклаймиз.
Ёшларни танловларда қатнашишга йўналтираётган, уларга мотивация бераётган ФТТИ Aналитик ва фармацевтик кимё кафедраси ассистенти Камола Рамазоновага миннатдорчилик билдирамиз.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси номидан  “Мирзо Улуғбек ворислари”  танловининг республика босқичида қатнашаётган ФТТИ талабаларига омад  тилаймиз!

 

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати