Заминимизда доривор гиёҳларнинг кўплаб турлари учрайди. “Каврак” — Ферула шулардан бири. Ундан халқ табобатида узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинади.
Каврак - (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)- Apiaceae (Umbelliferae) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлиги. Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104, мамлакатимизда эса 50 тури учрайди. Смола - елим олишда сассиқ коврак, Куҳистон ковраги каби турлари ишлатилади.
Каврак республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасининг қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соз тупроқли ерларда ўсади.