ФТТИда “Таълим тадқиқотга, тадқиқот тараққиётга етаклайди” мавзусида биринчи талабалар илмий–амалий анжумани ўтказилди
“Таълим тадқиқотга, тадқиқот тараққиётга етаклайди” шиори остида ўтказилаётган талабалар илмий–амалий анжуманининг очилиш маросимида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессор ўқитувчилари, Талабалар илмий жамияти аъзолари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Анжуманнинг очилиш маросимида Фармацевтика фанлари доктори, профессор Аҳмадхўжа Юнусходжаев барчани илк бор ўтказилаётган илмий-амалий анжуман билан қутлаб, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти илмий тадқиқотлар билан шуғулланишга қаратилган олий ўқув юрти эканлигини, унинг талабалари яратувчанлик қобилиятига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ректори Азиз Дўсматов тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларини илм-фан, тадқиқотга бағишланган кун ва соҳа ривожи йўлидаги қўйилган биринчи қадам билан табриклаб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Умумий залда ижтимоий мавзудаги маърузалардан сўнг, анжуман ўз ишини мутахассислик, тиббий ва биологик фанлар, фармацевтик технология, ўзбек ва чет тиллари, ижтимоий, табиий ва аниқ фанлар бўлимларида давом эттирди. Талабалар соҳадаги йўналишдан келиб чиққан ҳолда амалга оширган тадқиқот ишлари натижасини устозлари ва тенгдошларига тақдим этишди.
Маърузалар тингланаётган ҳар бир шўъбага институт ўқитувчилари, илмий раҳбарлар бириктирилган бўлиб, улар лойиҳаларни баҳолаб боришди. Мутахассислик фанлари бўлимидаги тақдимотлар жараёни кимёвий реакцияларнинг ҳақиқий шоусига айланди. Ўзбек ва чет тиллари бўлимида талабалар хорижий тилларда маърузалар қилишди. Бир сўз билан айтганда, анжуман бир соҳа кишиларига фармацевтикадаги долзарб ва ечимини кутаётган масалалар бўйича суҳбатлашиш, фикр алмашиш имконини берди.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида илк бор ўтказилган илмий–амалий анжуман шу куннинг ўзида муваффақиятли якунланди. Кун давомида талабалар турли мавзуларда қизиқарли маърузалар, тақдимотлар билан чиқишлар қилиб, устозлари ва тенгдошларига ўз имкониятларини кўрсатишди, ўзларини қизиқтирган мавзулар, масалалар билан бўлишишга, фикр алмашишга муваффақ бўлишди. Институтнинг профессор ўқитувчилари бугун ўзлари бириктирилган шўъбаларда ТИЖ аъзоларининг тақдимотлари билан танишдилар. Қизғин ва таассуротларга бой ўтган анжуман сўнгида ўқитувчилар энг қизиқарли, долзарб, чуқур ўрганилган ишларни саралашди.
Анжуманнинг ёпилиш маросимида ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳар бир шўъбадан 3 нафар энг яхши тадқиқот ишини танлаб, талабаларни тақдирлашди. Анжуманнинг ёпилиш маросимида ФТТИ проректори Шахноза Зиядовна сўзга чиқиб, тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларга бугунги илм-фанга бағишланган кун ва биринчи қўйилган қадам учун миннатдорчилик билдирди. Анжуманда маъруза билан қатнашмаган иштирокчиларнинг келгусида бугунги фаоллар сафига қўшилишига тилакдош эканлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, ғолиблар эълон қилинди.
Мутахассислик фанлари бўлимидаги маърузалар бўйича қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:
Фармация йўналиши 1-курс 108 Б гуруҳ талабаси Мамажонов Н “Йод элементи ва унинг тиббиётдаги роли” 1-ўрин
Фармация йўналиши 1-курс 104 Б гуруҳ талабаси Музаффаржонова Д “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Россия федерациясидан олиб кирилувчи дори воситаларининг кириб келиш динамикаси” 2-ўрин
Саноат фармация йўналиши 1-курс 101 А гуруҳ талабаси Аҳматова С “Сувнинг қаттиқлик даражасини аниқлашни ўрганиш” 3-ўрин.
Тиббий ва биологик фанлар бўлими маърузалари бўйича ғолиблар:
Солиҳова М. Фармация йўналиши 1-курс 112 А гуруҳ талабаси. “Определение типа темперамента по методике Айзенка” 2-ўрин
Қулматов Ғ. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Даволаш факультети Даволаш иши йўналиши 3-курс 303-“А” гуруҳ талабаси. “Сийдик ажратиш тизими касалликлари қўзғатувчиларининг микробиологик хусусиятлари” 3-ўрин
Баҳодирова З. Фармация йўналиши 1-курс 102 Б гуруҳ талабаси. “Экспериментал қандли диабет моделларининг қиёсий таҳлили” 1-ўрин.
Фармацевтик технология бўлими бўлими маърузалари бўйича ғолиблар:
Дилмуродов М. Фармация йўналиши 1-курс 102 Б гуруҳ талабаси. “Cтоматология амалиётида қўллаш учун ишлатиладиган гель таркибини танлаш” 1-ўрин.
Ўринова Д. Фармация йўналиши 1-курс 110 А гуруҳ талабаси. “Салянғоз шилимшиғи таркибли фармацевтик маҳсулотлар тайёрлаш” 2-ўрин
Бахтиёров Д. Фармация йўналиши 1-курс 102 А гуруҳ талабаси. “Таркибида фурацилин сақлаган тиббиёт совунини тайёрлаш” 3-ўрин
Ўзбек ва чет тиллари бўлими маърузалари бўйича ғолиблар:
Курбанов М. Фармация йўналиши 1-курс 112 А гуруҳ талабаси “The development of the Pharmaceutical Industry of Uzbekistan” 1-ўрин.
Эргашев У. Фармация йўналиши 1-курс 112 Б гуруҳ талабаси. “Латинский язык и её роль в настоящее время в сфере медицины” 2-ўрин
Лутпиллаева Ш. Саноат фармация йўналиши 1-курс 101 Б гуруҳ талабаси
“Клавдий Гален кто он?” 3-ўрин.
Ижтимоий, табиий ва аниқ фанлар бўлими маърузалари бўйича ғолиблар:
Раҳмонов Х. Фармация йўналиши 1-курс 110А гуруҳ талабаси. “Квант биофизикаси оптика ва ёруғлик табиатини аниклашда килинган илмий ишларни ўрганиш” 1-ўрин
Раҳимбердиев А. Фармация йўналиши 1-курс 106 А гуруҳ талабаси. “Фарматсевтика соҳасини бошқаришда ахборот технологиялари” 2-ўрин
Кўпайсинов М. Фармация йўналиши 1-курс 110 А гуруҳ талабаси. “Радиоактивлик. Ионлантирувчи нурланишнинг инсон организмга таъсирини ўрганиш” 3-ўринга лойиқ деб топилиб, тақдирландилар. Шундан сўнг, ФТТИнинг 1-босқич магистр талабалари даврага таклиф этилди. Уларга сертификатларни ФТТИ профессори Зайнутдинов Хикматулла Суннатович топширди.
Умуман олганда, илм-фан технологиялари ривожига қаратилган лойиҳаларни яратаётганларни ғолиб ва мағлубга ажратиб бўлмайди. Илм олиш игна билан қудуқ қазишдек мураккаб иш. Ҳар бир тақдим қилинган ишнинг ортида катта меҳнат ётади. Шунинг учун ҳам анжуман иштирокчиларини барчаси эътирофга лойиқ.
ФТТИ матбуот хизмати