ҲУРМАТЛИ АБИТУРИЕНТЛАР!
Имтиҳон куни хавфсизликни таъминлаш мақсадида бино ва аудиторияга кирганда тиббий ниқобда бўлишингиз сўралади. Агарда имтиҳон куни ўзингизда касаллик аломатларини ва соғлиғингиз билан боғлиқ бошқа муаммолар пайдо бўлса, бошқа абитуриентларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида имтиҳонда иштирок этмаслигингиз сўралади. Имтиҳонга бетоблиги туфайли кела олмаган ҳамда касаллиги ҳақида тиббий маълумотномага эга абитуриентлар учун қўшимча имтиҳон кунлари ташкил этилишини маълум қиламиз. Институт раҳбарияти.