Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 июн куни Тошкентда Озарбайжон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи арафасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Қариқиз ўсимлиги (лопух) аsteraceae оиласига мансуб бўлиб, икки йиллик ўсимлик турига киради. баландлиги бир ярим метргача, ўқ илдизи бақувват, барглари йирик бўлиб 40 сантиметргача етади. Юраксимон, гуллари қалқонча ёки қалқонсимон рўвак шаклида жойлашган шарсимон саватчаларга йиғилган. Гуллари найсимон, меваси чўзинчоқ, силлиқ, қиррали, доғли. Қариқиз ўсимлигининг бир нечта тури мавжуд. Энг кўп тарқалгани катта қариқиз ва паҳмоққариқиз ҳисобланади. Қариқиз ўсимлиги артритлар, подагра, суяк синиши, фурункулёз, яллиғланишни даволаш хусусиятига эга.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Озарбайжон Республикасига ташриф буюрган.

Жорий йилнинг 15 июнь куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, шунингдек Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари Ассоциацияси томонидан ташкил этилган Биринчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017- сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021-2022 ўқув йили давомида фанларни юқори баҳоларга ўзлаштиргани, илмий, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироки ва намунали хулқи учун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг иқтидорли ва фаол талабалари раҳбарият томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.