Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида “Илм- саодат калити, илмсизлик-жаҳолатдир”, “Касбим- фахрим менинг” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди
Касб танлаш инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Танланган касбга меҳрни уйғотиш эса шу соҳага катта хисса қўшган инсонлар билан ўтказилган тадбирларда янада ошади. Шу мақсадда 2022 йил 30 май куни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир” ва “Касбим – фахрим менинг” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда институтнинг 1-проректори, профессор Умарова Шахноза Зиятовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор Зайнутдинов Хикматулла Суннатович, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори, профессор Искандарова Шохиста Фехрузовна, фармацевтика фанлари доктори Абдижалилова Зилола Хикматуллаевна, Тиллар кафедраси мудири Тўйчиева Саодат Меликузиевна, маънавият бўлими услубчиси Юсупова Нигора Эркиновна, ФТТИ профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан ФТТИ 1-проректори, профессор Умарова Шахноза Зиятовна очиб бердилар. Улар фармацевтика илмини ривожланишига катта хисса қўшган олимлар, устозларни эслаб, бугунги кунда ёшлар ўз касбларини пухта эгаллашлари учун устозлардан маслаҳат олишлари, уларнинг илмларини ўрганишлари лозим эканлигини таъкидладилар. Шундан сўнг сўзга чиққан фармацевтика фанлари доктори, профессор Зайнутдинов Хикматулла Суннатович фармацевтика тарихи ҳақида гапириб ўтдилар. Фармацевт касби, унинг касб этикаси, деонтологияси ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Талабалар устознинг сўзларини диққат билан тинглашди. Тадбирда талабаларга Ўзбекистон фармацевтикасининг ривожланиш тарихига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Тадбирда иштирок этган Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори, фармацевтика фанлари доктори, профессор Искандарова Шохиста Фехрузовна Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти очилиш тарихи, унинг асосчиси фармацевтика фанлари доктори, профессор А.Н.Юнусходжаев ҳақида маълумот бердилар ва ёшларни илмий тадқиқот ишларида фаол бўлишга чақирдилар. Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Ўйлаймизки, шу каби тадбирлар талаба ёшларни нафақат ўз касбини моҳир устаси бўлишга, балки янги инновацион лойиҳалар устида ишлашга ҳам замин яратади.