Бугун Тошкент туманлараро иқтисодий судида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-рўйхат рақамли лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб, йўқ қилиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди.

Дунё бўйлаб 280 000 дан ортиқ болалардан олинган маълумотларнинг кенг қамровли таҳлили шуни кўрсатдики, антибиотиклардан фойдаланиш юқори даромадли мамлакатларда ҳеч бўлмаганда пандемиягача барқарор сақланиб қолган.

Аномал об-ҳаво шароитида баъзи беморларда совуқдан аллергия кузатилиши мумкин. Бу терида қизариш, шиш, пуфакчалар ва қичишиш каби аломатлар билан намоён бўлади.

Ҳурматли талабалар, 2023 йилнинг 16 январидан 1 ва 2-босқич талабалари учун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида дарслар бошланади. 1-босқич талабалари 1-семестрнинг 13-ҳафтасидан сурат ҳафта дарс жадвали бўйича машғулотларни давом эттирадилар. 2-босқич талабалари учун барча якуний назорат ўтказиладиган фанлардан махсус жадвал асосида машғулотлар ўтказилади.

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Talaba va o‘quvchilarning ma’naviy yuksalishiga ko‘maklashish markazi talabalarning qishki ta’tildagi bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil qilish maqsadida “Kitobxon yoshlar” onlayn tanlovini e’lon qiladi.

✅ Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тартибга солинади.