Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг доришунослик соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш имкониятлари ҳақида махсус репортаж тайёрланди. Ушбу репортаж ФТТИ янги ўқув биносининг тантанали очилиш кунида суратга олинди. Батафсил маълумотлар билан қуйидаги видеолавҳа орқали танишинг.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 1-босқич талабалари учун дарсларнинг ўзлаштирилиши, давомати ва ички тартиб қоидаларга риоя қилиши юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрами билан сизларни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси номидан табриклаймиз. Шарафли меҳнатингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда бахт ва омад ёр бўлсин!

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция – инсон қадри ва ҳуқуқлари гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

2 декабрь куни АҚШнинг Аризона университети вакиллари Ахмет Толга Туркер ва Людмила Кларклар Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига мазкур олий ўқув юртининг янги ўқув биноси ва унда яратилган қулай имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюришди.

Америка Қўшма Штатларида дунёдаги энг қиммат дори воситасидан фойдаланишга рухсат берилди. Препаратнинг бир инъекцияси тахминан 3,5 миллион долларга тушади. Бу ҳақда “Oddity Central” хабар берди.