Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида дарсларнинг ўзлаштирилиши, ички тартиб қоидаларга риоя қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 1-босқич талабалари учун дарсларнинг ўзлаштирилиши, давомати ва ички тартиб қоидаларга риоя қилиши юзасидан йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилишда ректор маслаҳатчиси Зуҳритдин Мамараимович Обилов, институт декани Азиз Абдужалилович Нурмуҳамедов, Ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраси мудири Камолатдин Курултаевич Исмаилов, Маркетинг бўлими бошлиғи Холида Ҳамидовна Хабибуллаева қатнашди.

Кун тартибига якуний назоратларга тайёргарлик, талабаларнинг давомати ва ўзлаштириши, модул тизимига кириши юзасидан мониторинг натижаси, талабаларнинг тўлов-шартномасининг тўлов ҳолати ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳолати каби долзарб масалалар қўйилди ва ҳар бир масала алоҳида кўриб чиқилди.

—Самарали таълим бериш мақсадида институтда HEMIS тизими билан бир қаторда модул дастури ташкил қилинган бўлиб, талабаларнингг якуний назорат синовларига мустақил тайёрланишлари учун ушбу тизимдан самарали фойдаланишлари масаласи кўриб чиқилди. йиғилишда HEMIS тизимининг уй саҳифасига талабаларнинг кириши ва топшириқларни жойлаштириши масаласи таҳлил қилинди. Талабаларнинг дарсларда мунтазам қатнашишини назоратга олганмиз. Бунинг учун талабалар модул ва HEMIS тизимларидан фойдаланишни билишлари керак – дейди институт декани А. Нурмуҳамедов. 

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, HEMIS тизимида талабалар ҳар бир таълим йўналиши бўйича берилган топшириқларни бажариб ўқитувчига жўнатиши, мустақил таълим вазифаларини мавзулар кесимида бажариб, электрон шаклда топшириши ва олинган билимларни текшириш йўлга қўйилган. Йиғилишда ушбу талабларнинг бажарилиши ва баҳоланиши масалалари талабалар билан муҳокама қилинди.  

Умуман олганда, талабалар учун бу тизим ҳали янги, улар 1-босқичда ўқишмоқда. Ишонч билдирилдики, улар ўқиш давомида бу тизимни ўзлаштириб, ўз билимларини мустаҳкамлаб борадилар.

Йиғилиш давомида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг суистеъмоли ҳамда ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш” мавзусида тарғибот ишларининг олиб борилиши бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Мажлис сўнггида талабаларга ўқув жараёни билан боғлиқ саволларига жавоб берилди. А.Нурмуҳамедовнинг айтишича, институт маъмурияти доимо талабалар ва ўқитувчилар билан алоқада бўлиб, талабаларнинг тўлиқ модул тизимидаги иштироки назорат қилинмоқда.


Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати