60910700 - Farmatsiya (turlari bo‘yicha)

Mamlakatimiz aholisiga farmatsevtik yordam ko‘rsatish, iste’molchilarning dori vositalari, tibbiy buyumlar va boshka farmasevtika mahsulotlariga bo‘lgan ehtiyojini aniqlash va talablarini qondirish, turli mulkchilik shakllaridagi dorixonalarda farmasevtlar ishini tashkillashtirish zamonaviy farmasevtika tizimida muhim o‘rin tutadi.

Farmatsiya- bu dori vositalari haqidagi bilimlarning farmatsevtik va klinik jihatlarini birlashtirgan amaliy fan. Farmatsevt nafaqat qiziqarli, balki yuqori maoshli mutaxassislik hamdir.

Farmatsevtlar nafaqat yirik dorixonalar tarmog'iga, balki turli dori kompaniyalariga, shuningdek ularning distribyutorlariga ham kerak.

Farmatsevt nafaqat dori vositalarini sotish, balki turli xil malhamlar, tomchilar, aralashmalar va boshqalarni ham tayyorlay olishi kerak. Farmatsevt – ma’suliyatli, mashaqqatli va shu bilan bir qatorda jamiyat sog‘lig‘i uchun eng kerakli kasblardan biri.

Qanday fanlar o‘qitiladi:

Avvalo, farmatsevt kimyogardir. Shuning uchun mutaxassislik bo'yicha o'quv rejasi ko'plab kimyoviy fanlarni o'z ichiga oladi.

Masalan, umumiy kimyo, organik kimyo, toksikologik kimyo, farmatsevtika kimyosi.

Maxsus fanlar orasida biotexnologiya, klinik farmakologiya, tibbiyot va farmatsevtika marketingi, farmatsiya menejmenti va iqtisodiyoti, farmakognoziya, farmakologiya, farmatsevtika texnologiyasi, farmatsevtika informatikasi alohida ahamiyatga ega.

Ishga joylashish imkoniyatlari:

Mutaxassislik bitiruvchilari dorixonalarda, farmatsevtika korxonalarida, farmatsevtika ulgurji omborlarida (bazalarida), nazorat-tahlil laboratoriyalarida, dorixonalar filiallarida, dorixona punktlarida, farmatsevtika korxonalarida, vazirlik va idoralarning dorixonalari va tibbiyot muassasalari rahbarlari, sud-tibbiy ekspertiza byurosida, tibbiy asbob-uskunalarni sotish muassasalarida, giyohvand moddalarni nazorat qilish komissiyalarida va bojxona nazorati xizmatida faoliyat yurita oladilar.

60910800 - Sanoat Farmatsiyasi (turlari bo‘yicha)

Mazkur yo‘nalish farmatsevtika sanoati, asosan farmatsevtika, kimyo-farmatsevtika va biofarmatsevtika ishlab chiqarishlari uchun malakali kadrlar tayyorlashni nazarda tutadi.

O‘quv jarayonida talabalar farmatsevtika, kimyo-farmatsevtika, biotexnologik jarayonlar va ishlab chiqarishni tashkil etish, rejalashtirish va boshqarish bo‘yicha nazariy va amaliy bilimlarni o‘zlashtiradi. 

Dastur farmatsevtika moddalari va tayyor dori shakllarini ishlab chiqarish bo‘yicha ilmiy-texnik hujjatlar va texnologik reglamentlarni ishlab chiqish ko‘nikmalarini egallashni;

farmatsevtika va kimyo-farmatsevtika jarayonlari va ishlab chiqarishni qonunchilik va normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq milliy va xalqaro hujjatlarga muvofiq amalga oshirishni;

xom ashyo, oraliq mahsulotlar va tayyor mahsulotlar sifatini nazorat qilishni tashkil etish va o'tkazishni o‘z ichiga oladi

Ta’lim muassasasining tayanch bo‘limlari hisobidan talabalar hamkor tashkilotlarning ishlab chiqarish ob’ektlarida amaliy mashg‘ulotlar va amaliyot o‘tash imkoniyatiga ega.

70910701 - Farmasevtik kimyo va farmakognoziya

Magistratura tavsiyanomasi

Magistratura talabi

70910702 - Farmasevtika ishini tashkil qilish va boshqarish

Magistratura tavsiyanomasi

Magistratura talabi

70910703 - Eksperimental va sport farmakologiya

Magistratura tavsiyanomasi

Magistratura talabi

70910802 - Dorilarni sanoat texnologiyasi

Magistratura tavsiyanomasi

Magistratura talabi

70910104 - Dorivor vositalar va preparatlar texnologiyasi

Magistratura tavsiyanomasi

Magistratura talabi

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази ТАСДИҚНОМАСИ

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази ТАСДИҚНОМАСИ

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази жамоаси

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази жамоаси

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ва фармацевтика таълим ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 6-май ПҚ-4310 қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда фармацевтика соҳасида замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган рақобатбардош нодавлат таълим хизматлари кўрсатилишини янада ривожлантириш мақсадида  Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Фармацевт кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш  маркази 2021 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан  № 015112 рақамли кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти учун тасдиқнома берилди. 2021 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб марказ ўз фаолиятини бошлади.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти (ФТТИ) Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказида нафақат фармацевт кадрларни малакасини ошириш, балки республикада илк бор биотехнология, метрология, стандартлаш ва маҳсулот сифати  менежменти ҳамда доривор ўсимликларни парвариш қилиш технологияси (агроэкология) каби мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари учун  керакли жихозлар тахт қилинди ва барча меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ва нихоят 2022 йил январь ойидан бошлаб ушбу курсларда ўқитиш бошланди.

ФТТИнинг малака ошириш ва қайта тайерлаш марказида  қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлов курслари  мавжуд:

1. Дорихона муассасалари иқтисодиёти ва фармациядаги долзарб муаммолар – 144 соатлик умумий малака ошириш курслари;

2. Фармацевтика амалиёти долзарб мавзулари  – 144 соатлик умумий малака ошириш курслари;

3. Яхши дорихона амалиёти (GPP) – 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курслари

4. Яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талабларига мувофиқ фармацевтика корхоналарида сифатни таъминлаш

5. Дорихоналарда дори воситаларини тайёрлаш жараёнини механизациялаштириш ва автоматлаштириш – 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курслари;

6. Фармацевтика бозорида маркетинг стратегияси ва тактикаси – 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курслари;

7. Фармакоиқтисодиёт (илмий адабиётларни тизимли таҳлил усуллари) – 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курслари;

8. Фармация таълим йўналиши бўйича қайта тайёрлов курслари (биотехнология, саноат фармацияси, метрология, стандартлаш ва маҳсулот сифати ҳамда доривор ўсимликларни парвариш қилиш технологияси (агроэкология) йўналишлари битирувчилари учун).

Бизнинг марказимизда ҳозирги кунда тингловчилар учун энг имтиёзли нархлар белгиланган.

Марказда фармацевтика соҳасида етарли тажрибага эга салоҳиятли устозлар - Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти илмий маслаҳатчиси, профессор Юнусходжаев Аҳмад Нигманович, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг директор маслаҳатчиси, доцент Ибрагимова Муҳаббат Яхёевна, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази директори, профессор Искандарова Шохиста Феҳрузовна,  Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессори Зайнутдинов Хикматилла Суннатович, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази доцентлари Салямова Шахло Туракуловна, Абдижалилова Зилола Хикматиллаевна, Абдухалилова Нилуфар Сабировна, Исламова Марғуба Зиятовна ва бошқалар машғулотларни олиб боришмоқда.

       Курс якунида тингловчилар учун малака оширганликлари тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган намунадаги сертификат берилади. Бу мутахассисларни кейинги беш йилликда ўз фаолиятларини давом эттириш имконини беради.

"Фармацевтика соҳаси мунтазам малака ошириб боришни талаб қилади"

Яқинда пойтахтимизнинг Юнусобод даҳасида ўз фаолиятини бошлаган Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази 3 ойда 500 дан зиёд фармацевт мутахассисларнинг малакасини оширишга муваффақ бўлди.  Ушбу салмоқли кўрсаткич Марказнинг пухта фундаментал техник илмий базаси, кенг имкониятлари, ресурслари, юқори малакали профессор-ўқитувчиларга эга эканлигидан далолат беради.

Марказ директори,  фармацевтика фанлари доктори, профессор Искандарова Шоҳиста Фехрузовна билан ушбу ўқув маскани тингловчиларини қабул қилиш шартлари, ўқитиш йўналишлари ва  тартиби ҳамда мутахассисларга муҳим жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдик.    

Савол: Ҳозирда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида самарали фаолият юритаётган Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази қачон ўз ишини бошлаган?

Шоҳиста Искандарова: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Фармацевт кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази 2021 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан № 015112 рақамли кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти учун тасдиқнома берилди. Ноябрь ойида марказ ўз фаолиятини бошлади.

Савол: Ҳар қандай таклиф, илм-фан йўналишидаги лойиҳалар ҳам талабдан келиб чиқади. ФТТИда фармацевт кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қандай эҳтиёж бор деб ўйлайсиз?

Шоҳиста Искандарова:  Маълумки, фармацевтика соҳаси ҳар куни ўз устида  ишлашни ва мунтазам малака ошириб боришни талаб қилади. Дори воситалар бўйича маълумотлар базаси ҳар йили ўртача 15% янгиланиб боради. Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Тиббиёт ва фармацевтика таълим ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 6-май ПҚ-4310 қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда фармацевтика соҳасида замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган рақобатбардош нодавлат таълим хизматлари кўрсатилишини янада ривожлантириш мақсадида ушбу марказ фаолият олиб бормоқда.       

Савол: Бу марказнинг мавжуд бошқа қайта тайёрлаш марказлардан фарқи нимада? Ташкилот ўз олдига қандай вазифаларни қўйган?

Шоҳиста Искандарова: Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказида, нафақат фармацевт кадрларни малакасини ошириш, балки республикада илк бор биотехнология, метрология, стандартлаш ва маҳсулот сифати менежменти ҳамда доривор ўсимликларни парвариш қилиш технологияси (агроэкология) каби мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари учун  керакли жиҳозлар тайёрланди ва барча меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиб тасдиқланди ва ниҳоят, 2022 йил январь ойидан бошлаб  мазкур курсларда ўқитиш бошланди.

Савол: Бу ерда қандай йўналишларда малака ошириш мумкин? Курснинг давомийлиги ва нархи ҳақида маьлумот берсангиз.

Шоҳиста Искандарова: ФТТИнинг Малака ошириш Марказида  қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлов курслари мавжуд:

1. Дорихона муассасалари иқтисодиёти ва фармациядаги долзарб муаммолар – 144 соатлик умумий малака ошириш курслари;

2. Фармацевтика амалиёти долзарб мавзулари – 144 соатлик умумий малака ошириш курслари;

3. Яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талабларига мувофиқ фармацевтика корхоналарида сифатни таъминлаш – 144 соатлик умумий малака ошириш курслари;

4. Дорихоналарда дори воситаларини тайёрлаш жараёнини механизациялаштириш ва автоматлаштириш – 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курслари;

5. Фармацевтика бозорида маркетинг стратегияси ва тактикаси – 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курслари;

6. Фармакоиқтисодиёт (илмий адабиётларни тизимли таҳлил усуллари) – 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курслари;

7. Фармация таълим йўналиши бўйича қайта тайёрлов курслари (биотехнология, саноат фармацияси, метрология, стандартлаш ва маҳсулот сифати ҳамда доривор ўсимликларни парвариш қилиш технологияси (агроэкология) йўналишлари битирувчилари учун).

Марказимизда ҳозирги кунда тингловчилар учун энг имтиёзли нархлар белгиланган.

Савол: Бир вақтнинг ўзида марказ қанча тингловчини ўқита олади?

Шоҳиста Искандарова: Марказда бир вақтни ўзида 200 дан зиёд тингловчи таҳсил олиши учун шароитлар яратилган.

Савол: Самарали малака оширишда профессор-ўқитувчилар салоҳияти ва яратилган шароитлар муҳим аҳамият касб этади. Марказнинг фундаментал илмий базаси ва ресурслари ҳақида нима дея оласиз?

Шоҳиста Искандарова: Малака ошириш таълим жараёнига фан ва амалиётнинг салоҳиятли профессор-ўқитувчилари, фармацевтиканинг етакчи мутахассислари жалб қилинган бўлиб, тингловчилар  соҳага оид энг сўнгги маълумотларга эга бўладилар. Масалан: тингловчилар  реал амалиётлар шароитида фармацевтик технологияга, фармацевтика ишини ташкил қилиш, фармакология ва бошқа модуллар бўйича  энг янги маълумотларни инновацион технологиялар асосида оладилар.

Марказда фармацевтика соҳасида етарли тажрибага эга салоҳиятли устозлар - Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти илмий маслаҳатчиси, профессор Юнусходжаев Аҳмад Нигманович, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг директор маслаҳатчиси, доцент Ибрагимова Муҳаббат Яхёевна, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, фармацевтика фанлари номзоди Зуфарова Гулнора Хайруллаевна, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессори Зайнутдинов Хикматилла Суннатович, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори, профессор Искандарова Шоҳиста Фехрузовна ва бошқалар машғулотларни олиб боришмоқда.

Савол: Малака ошириш дарслари онлайн ташкил этиладими ёки оффлайн?

Шоҳиста Искандарова: Биз тингловчиларни имкониятларидан келиб чиқиб, ҳар икки турдаги малака ошириш дарсларини таклиф қиламиз. Ўқиш турини уларнинг ўзи танлайди. Масалан: 16 февралдан бошланаётган курс мавжуд эпидемиологик аҳвол ва  тингловчиларнинг хоҳишига кўра онлайн тарзда бўлиши режалаштирилди.

Савол: Курс якунлангач, мутахассисларга қандай ҳужжат берилади?

Шоҳиста Искандарова: Курс якунида тингловчилар учун малака оширганликлари тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган намунадаги сертификат берилади. Ушбу сертификат мутахассисларга фармацевтика соҳасида 5 йил фаолият юритиш имконини беради.

Савол:  Бугунги кунга қадар марказда нечта мутахассис малака оширди?

Марказ фаолиятини бошлаганига яқинда 3 ой бўлади. Ана шу қисқа давр ичида  500 дан зиёд мутахассислар ўз малакасини  оширишга муваффақ бўлишди. Улардан ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари келиб турибди. 

Савол: Марказнинг келгуси фаолиятидаги режалари ҳақида сўзлаб берсангиз.

Шоҳиста Искандарова: Марказимиз мутахассислари доимий изланишда десам, сира муболаға бўлмайди. Биз малака ошириш курсларига ташриф буюрган тингловчилардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишга, қолаверса уларнинг келгуси фаолиятларини самарали ташкил қилиш бўйича имкониятларимизни такомиллаштириб бормоқдамиз. Келгусида ривожланган давлатлардан фармацевтика соҳасининг етакчи мутахассисларини таълим жараёнига жалб қилиш ва халқимизга намунавий фармацевтик хизмат кўрсатиш қобилиятига эга мутахассисларни тайёрлаш ниятидамиз.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур. Марказнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилайман.

 Шоҳиста Искандарова: Раҳмат!

 

Мурожат учун телефонлар:  

(97) 137-00-50

(99) 803-28-82

(97) 138-00-50 

 

Малака ошириш тингловчилари ўқув жараёнидан лавхалар

Малака ошириш тингловчилари ўқув жараёнидан лавхалар

 

 

Қайта тайёрлов тингловчилари ўқув жараёнидан лавхалар

Қайта тайёрлов тингловчилари ўқув жараёнидан лавхалар

 

 

Замон билан ҳамнафас ФТТИ мутахассислари малака оширмоқда

Бугун барча соҳалар қатори фармацевтика соҳаси ҳам жадал ривожланаётган бир вақтда, ушбу соҳа мутахассисларининг касбий малакасини ошириш, энг охирги талаблар асосида кадрлар билимини мустаҳкамлаб бориш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. 

 

2022 йил 21 январда қабул қилинган 55-сонли Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 — 2026 йилларда Республиканинг Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги фармонида дорихоналарни тартибга солиш бўйича меъёрлар кўрсатилган. Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан «Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)» талабларига мувофиқ равишда ташкил этилиши белгиланган. 

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 55-сонли ПФнинг ижроси бўйича “GXP UMEDCERT”  компаниясининг ҳалқаро ва миллий GPP стандартларини жорий қилиш бўйича 20 йиллик тажрибага эга етакчи мутахассиси фарм.ф.н., Аршалуйс Шакарян томонидан фармацевтлар учун махсус Zoom платформаси орқали семинар тренинг ўтказилди. 

Институтнинг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган мазкур семинарда институтнинг 17 нафар ўқитувчи иштирок этди. Қизғин мулоқот тарзида ўтган семинар тренинг соҳа мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди, мутахассислар касбга доир янги маълумотларга, дастурларга эга бўлдилар. Мулоқот сўнггида қатнашчилар германиялик мутахасис Аршалуйс Шакарян хонимга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилдилар. 

 

ФТТИ матбуот хизмати

 

 

Umumiy ma'lumotlar

“O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 20 apreldagi  “Oliy ta’lim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ – 2909-son”, 2017 yil 27 iyuldagi “Oliy ma’lumotli mutaxassislar tayѐrlash sifatini oshirishda iqtisodiѐt sohalari va tarmoqlarining ishtirokini yanada kengaytirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ – 3151-son, 2018 yil 5 iyundagi “Oliy ta’lim muassasalarida ta’lim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilaѐtgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini ta’minlash bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ – 3775 - son qarorlari, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Tibbiyot va farmasevtika ta’lim va ilm-fani tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 2019 yil 6-may PQ-4310 qarorida belgilangan vazifalar hamda farmatsevtika sohasida zamonaviy texnologiyalar va innovatsiyalarga asoslangan nodavlat ta’lim xizmatlari ko‘rsatilishini yanada rivojlantirish maqsadida, hamda “O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 2 martdagi “Magistratura to‘g‘risidagi nizom” 36-sonli qaroriga muvofiq o‘quv jarayonini tashkil etish maqsadida Farmasevtika ta’lim va tadqiqot institutida magistratura yo‘nalishlari tashkil qilindi:

70910702 - Farmasevtika ishini tashkil qilish va boshqarish       

70910703 - Eksperimental va sport farmakologiya

70910802 - Dorilarni sanoat texnologiyasi

70910104 - Dorivor vositalar va preparatlar texnologiyasi

70910701 -Farmasevtik kimyo va farmakognoziya sohasidagi mutaxasisning  

                                                           

Magistratura bo‘limi quyidagi ishlarni amalga oshiradi:

 

- Institut magistratura ishini boshqaradi, O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi o‘rnatgan tartibda o‘quv rejalari va dasturlariga muvofiq ravishda o‘quv jarayonini tashkil qiladi;

- Zamon talablariga muvofiq ravishda o‘quv rejalari va dasturlarini takomillashtirish bo‘yicha ish olib boradi;

- Magistratura mutaxassislik kafedralari o‘quv jarayonini tashkil qilishning reydlar asosida tekshiradi, nazorat natijalari bo‘yicha aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida dekanlar, kafedra mudirlari e’tiboriga havola etiladi;

- Magistratura mutaxassisliklariga tegishli fakultetlar va kafedralardan professor-o‘qituvchilar tarkibi haqidagi ma’lumotlar bankini tashkil qiladi;

- Magistrlarning O‘zbekiston Respublikasining Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tasdiqlagan qoida asosida pedagogik va ishlab chiqarish amaliyotini umumiy tarzda boshqaradi va amaliyot rejalarining bajarilishini nazorat qiladi;

- Magistrantlar ilmiy pedagogik faoliyatini tashkillashtirish va ularni o‘quv jarayonini ta’minlash masalalari bo‘yicha o‘quv yordamchi tarkibning yig‘ilishini o‘tkazishni tashkil qiladi;

- Institutni bitirgan magistrlar ishga taqsimlash va ishga yo‘naltirish bo‘yicha tadbirlarni o‘tkazishda ishtirok etishni tashkil qiladi.

Magistratura talablarining faoliyatidan lavhalar

 

 

Қайта тайёрлов тингловчиларининг якуний аттестацияси бўлиб ўтди

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказининг илк қайта тайёрлов курси битирувчилари учун  2022 йил 18 - 19 ноябрь кунларида  якуний аттестация бўлиб ўтди. Якуний аттестация  тест ҳамда якуний сухбат кўринишида ўтказилди. Аттестация комиссияси раиси ЎзР ССВ Тошкент вакцина ва зардоблар Илмий тадқиқот институти директори А.А.  Ашуров, раис муовини ФТТИ 1-проректори проф. Ш.З.Умарова, шунингдек аъзолар - Марказ директори проф. Ш.Ф. Искандарова,  проф. Х.С. Зайнутдинов, доцентлар Ш.Т. Салямова, З.Х. Абдижалилова ҳамда катта ўқитувчилар Н.С. Абдухалилова, М.З. Исломова, Н.А.Содиқовалар томонидан имтихон қабул қилинди. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказининг қайта тайёрлаш йўналиши дастлабки қалдирғочлари якуний аттестацияни  мувафақиятли топширишди.

60910200 - Davolash ishi

Davolash ishi yo‘nalishining asosiy maqsadi O‘zbekiston Respublikasi davlat ta’lim standartlariga asoslangan holda zamonaviy tibbiyot talablariga javob beradigan yuqori malakali shifokorlarni tayyorlashdir.

Bizning institutimizda faoliyat yurituvchi kuchli ilmiy salohiyat va boy tajribaga ega bo‘lgan yetakchi o‘qituvchilar bergan bilim talabalarimizga dunyodagi eng nufuzli oliy ta’lim maskanlari talabalari bilan bilim, malaka va ko‘nikma borasida raqobatlashishga imkoniyat beradi. Talabalarimizning zamonaviy jihozlangan o‘quv xonalarida tahsil olishlari va laboratoriyalarda amaliy ko‘nikmalarni shakillantirishlari, shuningdek, yetakchi xususiy klinikalar, davlat shifoxonalari va tibbiyot markazlarida amaliyot o‘tashlari ularga zamon bilan hamnafas bo‘lgan, bugungi va kelajak tibbiyoti talablariga javob bera oladigan mutaxassis bo‘lishlariga zamin yaratadi.

Talabalarimizning malakali professor-o‘qituvchilardan bilim olishlari, o‘z ustilarida ishlashlari uchun yaratilgan imkoniyatlar, ularni yuqori malakali kadr bo‘lib shakllantirishiga va kelajakda o‘z o‘rinlarini topish va jamiyatimiz uchun yuqori ahamiyatli mutaxassis bo‘lish imkonini beradi.

Davolash ishi yo‘nalishini tamomlagandan so‘ng talabalarimiz o‘zi tanlagan yo‘nalish bo‘yicha yetakchi xususiy klinikalarda, birlamchi tibbiyot muassasalarida, davlat tibbiyot muassasalarida ishlashlari yoki tanlagan tor mutaxassislik bo‘yicha keyingi bosqichlarda o‘qishni davom ettirishlari mumkin.

60910400 - Tibbiy profilaktika ishi

Mamlakatimiz aholisining hayot sifati  xalqimizning salomatlik ko‘rsatgichlari bilan belgilanadi. O‘tkir va surunkali kasalliklarning kelib chiqishi va tarqalishini oldini olish, epidemiya va pandemiyaga qarshi chora-tadbirlar ishlab chiqishda tibbiy profilaktika sohasida faoliyat olib boruvchi shifokorlarning bilim sifati muhimdir. 

Institutimizda talabalarning malakali mutaxasis bo‘lib shakillanishlari uchun barcha sharoitlar mavjud.  Zamonaviy talab darajasidagi laboratoriya va diagnostika apparatlari bilan jixozlangan auditoriyalar, ta’lim jarayoniga malakali professor-o‘qituvchilarning jalb etilganligi  raqobatbardosh kadr bo‘lib yetishishlarida muhim ahamiyat kasb etadi.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш асосида доришунослик соҳасини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилади

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш асосида доришунослик соҳасини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилади

TA'LIM JARAYONI

Markaz: Malaka oshirish va qayta tayyorlash

Fan: Farmatsevtik texnologiya

Dars turi: laboratoriya mashg’uloti

Pedagog: dotsent, DSc Z.X.Abdijalilova

Mavzu: Qattiq dori shakllari. Granulalar tarixi, tavsifi va tasnifi. Ularni tayyorlash texnologiyasi.

Kurs: Qayta tayyorlash 5 guruh

Qayta tayyorlash tinglovchilarining Farmatsevtik texnologiya fani ta’lim jarayonlaridan lavhalar.

TA'LIM JARAYONI: Patalogiya va anatomiya asoslari bilan

TA'LIM JARAYONI

 

Markaz: Malaka oshirish va qayta tayyorlash

Fan: Patalogiya va anatomiya asoslari bilan 

Dars turi: amaliy mashg’ulot

Pedagog: dotsent V.B.Rasulova

Mavzu: Buyraklar patologiyasi. Buyrak kasalliklari va buyrak yetishmovchiligi.

Kurs: Qayta tayyorlash 4 guruh

TA'LIM JARAYONI: Farmakognoziya

Markaz: Malaka oshirish va qayta tayyorlash

Fan: Farmakognoziya 

Dars turi: amaliy mashg’ulot

Pedagog: dotsent G.K.Raximova 

Mavzu: Tarkibida efir moylari bo'lgan dorivor o'simliklar va mahsulotlar.

Kurs: Qayta tayyorlash 3 guruh

TA'LIM JARAYONI: Farmatsevtik kimyo

Markaz: Malaka oshirish va qayta tayyorlash

Fan: Farmatsevtik kimyo

Dars turi: Laboratoriya mashg’uloti

Pedagog: Prof. V.N.Abdullabekova 

Mavzu: Turli morfologik guruhlarga kiruvchi mahsulotlarni farmakognostik tahlil qilish usullari.

Kurs: Qayta tayyorlash 3 guruh

Farmatsevtika ta’lim va tadqiqot instituti Malaka oshirish va qayta tayyorlash markazining qayta tayyorlash tinglovchilari uchun majlis tashkil etildi.

Farmatsevtika ta’lim va tadqiqot instituti Malaka oshirish va qayta tayyorlash markazining qayta tayyorlash tinglovchilari uchun majlis tashkil etildi. Markaz direktori, professor, farm.f.d. Sh.F. Iskandarova so’zga chiqib institutda tinglovchilar bilim olishlari uchun yaratilgan shart-sharoitlar, davomat va o’zlashtirish masalalari muhokama qilindi.

Majlis so’ngida tinglovchilarni qiziqtirgan savollarga  javob berilib, fanlarni qayta topshirish bo’yicha belgilangan tartiblar tushuntirildi.

TA'LIM JARAYONI Fan: Patologiya

TA'LIM JARAYONI

 

Markaz: Malaka oshirish va qayta tayyorlash

Fan: Patologiya

Dars turi: ma’ruza

Pedagog: dotsent, b.f.n. V.B.Rasulova

Mavzu: Hazm tizimi va buyraklar potologiyasi.

Kurs: Qayta tayyorlash

Malaka oshirish va qayta tayyorlash Farmatsevtik texnologiya

TA'LIM JARAYONI

 

Markaz: Malaka oshirish va qayta tayyorlash

Fan: Farmatsevtik texnologiya

Dars turi: laboratoriya mashg’uloti

Pedagog: v.b dotsen, PhD N.S.Abduxalilova 

Mavzu: Yuqori molekulyar birikmalar va kolloid eritmalar.   

Kurs: Qayta tayyorlash 1 guruh