Замон билан ҳамнафас ФТТИ мутахассислари малака оширмоқда

Ta`lim yo`nalishi: Замон билан ҳамнафас ФТТИ мутахассислари малака оширмоқда

Daraja: Malaka oshirish

Бугун барча соҳалар қатори фармацевтика соҳаси ҳам жадал ривожланаётган бир вақтда, ушбу соҳа мутахассисларининг касбий малакасини ошириш, энг охирги талаблар асосида кадрлар билимини мустаҳкамлаб бориш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. 

 

2022 йил 21 январда қабул қилинган 55-сонли Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 — 2026 йилларда Республиканинг Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги фармонида дорихоналарни тартибга солиш бўйича меъёрлар кўрсатилган. Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан «Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)» талабларига мувофиқ равишда ташкил этилиши белгиланган. 

Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 55-сонли ПФнинг ижроси бўйича “GXP UMEDCERT”  компаниясининг ҳалқаро ва миллий GPP стандартларини жорий қилиш бўйича 20 йиллик тажрибага эга етакчи мутахассиси фарм.ф.н., Аршалуйс Шакарян томонидан фармацевтлар учун махсус Zoom платформаси орқали семинар тренинг ўтказилди. 

Институтнинг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган мазкур семинарда институтнинг 17 нафар ўқитувчи иштирок этди. Қизғин мулоқот тарзида ўтган семинар тренинг соҳа мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди, мутахассислар касбга доир янги маълумотларга, дастурларга эга бўлдилар. Мулоқот сўнггида қатнашчилар германиялик мутахасис Аршалуйс Шакарян хонимга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилдилар. 

 

ФТТИ матбуот хизмати