Аёлга гул беринг

Кеча Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси ўқув масканида меҳнат қилаётган аёлларни 8-март халқаро хотин қизлар байрами билан табрикладилар. Байрам тадбири аввалида ФТТИ профессори Зайнутдинов Хикматилла Суннатович ҳамда институт декани, доцент Азиз Абдужалилович гўзаллик ва нафосат байрами билан ушбу аёлларни табриклаб, уларга самимий тилакларни билдирдилар.

Фармацевтик таълим ва тадкикот институти 1-босқич бакалавр талабаларида 1-семестр якунланиб, иккинчи семестрда режа бўйича ўқув дастуридан ўрин олган “Танишув амалиёти”ни бошланди. Танишув амалиёти ўқув жараёнига боғланган ҳолда дарс жадвали асосида ҳафтада 1 марта 15 ҳафта мобайнида олиб борилиши режалаштирилн. Амалиётнинг биринчи ҳафтасида талабалар «Дори Дармон» АК нинг марказий дорихонасига бориб, «Дори -Дармон» АКнинг фаолияти, унинг тарихи ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, талабаларга экстемпорал рецептура асосида тайёрланадиган “Дори воситалар бўлими”, “Марказий дорихона булимлари (рецептура бўлими, имтиёзли рецептура бўлими, тайёр Дори воситалар бўлими, махсус бўлимлар)” ҳақида тўлиқ ахборот берилди. Шундан сўнг ёшлар ташкилотнинг иш жараёни билан яқиндан танишишди.

Яқинда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ва Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ўртасида ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган ҳамкорлик йўлга қўйилди. 4 март куни ЎЗДСМИнинг ўқув театрида 4-“Драматик театр ва кино актёрлиги” бўлими талабаларининг диплом спетакли бўлган “Ревизор” спектакли намойиш этилди. Мазкур спектакль ФТТИ жамоаси ва талабалари учун махсус ижро этиб берилди.

Ушбу гўзал мисралар муаллифи Ўзбекистон ҳалқ шоираси Зулфияхоним. Бугун забардаст шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби саналган Зулфия Исроилованинг таваллуд куни. Зулфия – ўзбек аёлининг садоқати тимсолига айланган. 1935 йилда шоир Ҳамид Олимжон билан оила қурган шоира орадан 9 йил ўтиб турмуш ўртоғининг фожиали ўлимидан кейин икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолган. Аммо, тушкунлик уни ижоддан тўхтата олмаган. Забардаст ижодкор ўрта осиёлик энг машҳур шоиралардан бири ҳисобланади.

Яқинда пойтахтимизнинг Юнусобод даҳасида ўз фаолиятини бошлаган Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази 3 ойда 500 дан зиёд фармацевт мутахассисларнинг малакасини оширишга муваффақ бўлди. Ушбу салмоқли кўрсаткич Марказнинг пухта фундаментал техник илмий базаси, кенг имкониятлари, ресурслари, юқори малакали профессор-ўқитувчиларга эга эканлигидан далолат беради.

Шу кунларда мамлакатимизда буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар ва мушоиралар ўтказилмоқда. Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ҳам буюк аждодимиз таваллуд топган кун муносабати билан “Алишер Навоий ёд айлаб” деб номланган адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Шу муносабат билан кечага институт ўқитувчилари ва талаба-ёшлар йиғилди.

Бугунги давр – юксак технологиялар даври. Ҳар ким ўзи учун керакли маълумотларни Интернет орқали излайди. Айниқса, илм йўлини танлаганлар, ўқиб-ўрганиб ўз касбининг устаси бўлишни мақсад қилганлар учун бу жуда муҳим. Маълумотларга қараганда, дунёда 36 мамлакат аҳолиси инглиз тилида мулоқот қилар экан. Кўплаб илмий изланиш ва тадқиқотларнинг аксарияти худди шу тилда олиб борилади. Демак, инглиз тилини билиш кўпроқ маълумот олиш ва етук мутахассис бўлишга имкон беради. Ана шу ҳаётий хулосадан келиб чиққан ҳолда бугун биз Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти (ФТТИ)нинг инглиз тили ўқитувчиси Шерзод Юлдашев билан бўлажак фармацевтлар учун хорижий тилни ўрганиш нечоғли муҳим экани ҳақида суҳбатлашдик.