Волонтёрлик ҳақида

Волонтёрлик - бу бошқаларни ўйловчи,уларнинг бахт-саодати, манфаати учун фидокорона хизмат қилувчи, шу ,билан биргаликда ихтиёрий, беминнат, беғараз, ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятни амалга оширувчи шахс ҳисобланади. Шунингдек, у Сиз каби фаол, қувноқ, оқ кўнгил, меҳрибон, э'тиборли, мактаб о'қувчиси, талаба, ёки оддий ишчи бўлиши мумкин, яъни ундай инсон (ко'нгиллилик)лар учун "ёрдам" со'зи нафақат бебаҳо, балки алоҳида маъно ҳамда аҳамиятга эгадир.

Волонтёрлик фақатгина қог'озда мавжуд бо'лган оддий лойиха эмас. Бу нафақат турли шаҳарлардан, балки турли мамлакатлардан ва бутун қит'алардан одамларни бирлаштирадиган, дунё миқёсидаги энг йирик ижтимоий лойиҳалардандир. Халқаро форумлар, алмашинув дастурлари, чемпионатлар, саммитлар, Олимпиадалар ва бошқа минглаб лойиҳалар дунё бойлаб эзгулик йўлини танлаган инсонлар сонини ко'пайтирмоқда.

ФТТИ талабаларининг волонтёрлик ҳаракати

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш ва волонтёрлик фаолияти” волонтёрлик ҳаракати бошланган. Ҳаракат  талаба ёшлар орасида волонтёрлик фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган. Шу ҳаракатни талаба ёшлар орасида тарғиб қилиш мақсадида “Олтин қанот” волонтёрлари академиясининг раҳбари Санъатбек Музаффаров ўзининг муаллифлик тренинги билан ФТТИга ташриф буюрди. Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Санъатбек Музаффаровнинг ушбу дастури ижтимоий фаолликдан иборат бўлиб, инсонларнинг эгзу амалларни ихтиёрий равишда бажариши, ёрдамга муҳтож ҳамда имконияти чекланганларга беминнат ёрдам беришга қаратилган. Кечада муаллиф бўлажак фармацевтларни  кўнгиллилар қаторига қўшилишга ва яхшилик қилишга  чақирди. ФТТИнинг 1-босқич 102Б гуруҳи талабаси Маъруфжон Дилмуродовнинг “Волонтёрлар ким?” мавзусидаги тақдимоти йиғилганларга ушбу ижтимоий фаолият ҳақида атрофлича маълумот берди. Шундан сўнг, талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.  Умид қиламизки, бу каби учрашувлар “Олтин қанот” волонтёрлари каби эзгу ва хайрли ишларни амалга ошираётган кўнгиллилар сафини янада кенгайишига хизмат қилади.

 

 

Талабалар илмий жамияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-сентябрдаги ПФ-6309-сонли “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони, 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегияси”  ва 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 2909-сон”, 2017-йил 27-июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини оширишда иқтисодиѐт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3151-сон, 2018-йил  5-июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 3775 - сон қарорлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ѐшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиининг 2018-йил 24 августдаги 18-2018-сонли қўшма қарорлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 29-августдаги 781-сонли “Олий таълим муассасалари талабалари орасида илм-фан вакиллари селекциясини кучайтиришга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар тўғрисида”ги буйруғи шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-августдаги “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қуватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 4433-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Фармацетика таълим ва тадқиқот институтида Талабалар илмий жамияти (ТИЖ) ташкил қилинди.

Талабалар илмий жамиятининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

Иқтидорли талабаларни илмий ва касбий қизиқишларини эътиборга олган ҳолда аниқлаш, танлаш мақсадида саралаш, уларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш;

Иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, талаба ва стажёр-тадқиқотчи изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Беруний, Улуғбек, Зулфия ва бошқа номдаги нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини бошқариш;

Илмий фаолиятга қизиққан, мустақил фикрга эга, қобилиятли, иқтидорли талабаларни “Устоз-шогирд” тизимида салоҳиятли профессор-ўқитувчиларга бириктириш; 

Талабалар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитларни яратиш;

Иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳиятидан, илмий-тадқиқот фаолиятидан даврий равишда хабардор бўлиб бориш;

“Энг яхши мустақил иш”, “Энг яхши ижодий ёндашув”, “Энг яхши инновацион ғоя”, “Инновацион таълим”, “Йил талабаси” каби лойиҳавий танловлар номинацияларига Талабаларни жалб этиш орқали талабаларда мустақил таълим олишни ривожлантириш;

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш сектори билан ҳамкорликда, турли соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда, мастеркласслар ташкил этиш;

Иқтидорли талабаларнинг илмий мақола ва тезисларини Республика ва хорижий давлатларнинг журналларида эълон қилдирилишига кўмаклашиш;

Матбуот котиби билан ҳамкорликда Иқтидорли талабларнинг илмий изланишлари ҳамда, эришган ютуқлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш;

Республика ва хорижий олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича илмий семинар, конференция ва анжуманлар тўғрисида эълон бериб бориш ва уларнинг иштирокини таъминлаш;

Республика миқёсидаги  танловларнинг ОТМ босқичини ўтказиш;

Ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқларини кенг тарғиб этиш ва уларнинг онгида баркамол шахс идеалини шакллантириш орқали замонамиз қаҳрамонларини камол топтириш;

 

Иқтидорли талабалар билан доимий фикр алмашиш, таклифларини қўллаб-қувватлаш.