Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига хуш келибсиз!

ФТТИнинг расмий  веб-сайтига хуш келибсиз!

Ушбу веб-сайт орқали сиз Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти  тўғрисида керакли ахборотга эга бўласиз ва бу маълумотлар сизга қизиқарли бўлиш билан биргаликда амалда фойда келтиришига умид қиламан.

         Ҳар бир инсон учун бўлажак касби ва унга тайёрлайдиган олий таълим муассасасини танлаш ҳаётидаги муҳим қадам ҳисобланади. Ёшларнинг иқтидори, касбий маҳоратининг ўсиши, ўзини малакали мутахассис сифатида намоён қилиши олий таълим муассасасида олган билим сифатига боғлиқ.

       Бизнинг фаолиятимиз ҳалқимиз саломатлигини  сақлаш, аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш мақсадида юқори малакали фармацевт кадрларни тайёрлашга йўналтирилган. ФТТИ яқинда фаолият юритишни бошлаганига қарамай, бакалавриат ва магистратура талабаларига, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига фармацевтика соҳасига доир энг янги билимларни бериб келмоқда.

         Жамоамиз учун ўқитишнинг сифати жуда муҳимдир, шунинг учун етказилаётган ахборотнинг долзарблиги ва тақдим этилаётган билимларни дунёнинг ривожланган мамлакатлари ўқув режаларига мослигига, таълим жараёнини илмий фаолият билан уйғунликда олиб боришга катта аҳамият берилади. Бунга нафақат профессор-ўқитувчиларимизнинг юқори салоҳияти, шунингдек, ўқув ва илмий-тадқиқот базаларимизнинг аъло даражада техник жиҳозланганлиги ҳамда замонавий ускуналар билан таъминланганлиги орқали эришилмоқда.

         ФТТИда талабаларининг нафақат касбий тайёргарлиги, балки шахснинг баркамол ривожланиши учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган, уларнинг хуқуқий онгини ўстириш ҳамда маданият, спорт ва бошқа жабҳаларда ўзларининг иқтидори ва қобилиятларини намоён қилишларига қаратилган маънавий-маърифий фаолиятга катта эътибор қаратилади.

         Муайян билимларни тақдим этишдан ташқари, биз тингловчиларни фармацевтика соҳасидаги узлуксиз таълим - дипломдан кейинги таълимнинг муҳим жиҳати эканлигига ишонтиришга ва амалиётда уларга кўмаклашишга ҳаракат қиламиз.

     Сизнинг истакларингиз, мулоҳазаларингиз ва таклифларингиз жамоамиз ишини такомиллаштиришга ёрдам беради ва миннатдорлик билан қабул қилинади. Фармацевтика олами янгиликлари, сир асрорларидан бохабар бўлишни истасангиз биз сизни сафимизга таклиф қиламиз.

ФТТИ ректори Дусматов Азиз Файзаматович