8 декабрь – Конституция куни

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрами билан сизларни Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси номидан табриклаймиз. Шарафли меҳнатингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда бахт ва омад ёр бўлсин!

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция – инсон қадри ва ҳуқуқлари гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

2 декабрь куни АҚШнинг Аризона университети вакиллари Ахмет Толга Туркер ва Людмила Кларклар Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига мазкур олий ўқув юртининг янги ўқув биноси ва унда яратилган қулай имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюришди.

Америка Қўшма Штатларида дунёдаги энг қиммат дори воситасидан фойдаланишга рухсат берилди. Препаратнинг бир инъекцияси тахминан 3,5 миллион долларга тушади. Бу ҳақда “Oddity Central” хабар берди.

Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев жавоб беради.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор Технологиялар Марказида C.A.T. Science Accelerator 4.0 илмий стартаплар акселераторининг “Demo кuni” ўтказилди. Тадбирни Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шахло Ўткуровна Турдиқулова очиб берди.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида “Ҳуқуқий ахборотни ўрганиш қонун устуворлиги гаровидир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Камолатдин Курултаевич Исмаилов очиб берди.