Юнусходжаев Ахматхўжа Нигманович

Институтнинг таълим ва тадқиқот ишларига фан ва амалиётни салоҳиятли профессор-ўқитувчилари, хориждаги нуфузли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббиёт муассасаларида таҳсил олган ва малака оширган ватандош экспертлар ҳамда соҳанинг етакчи мутахассислари жалб этилган бўлиб, бугунги кунда  институт илмий  салоҳияти 70% ни ташкил этади. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти профессор-ўқитувчиларининг илмий изланиш натижалари халқаро индексацияланган салохиятли илмий журналларда чоп этилмоқда.

       Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти  ҳодимлари томонидан бир нечта оригинал дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар технологиялари ишлаб чиқилиб, саноат миқёсига жорий этилган (“Нигепрост”, “Пирацин”, “Бетайодекса”, “Аскофер”, “Нигелит”, “Курмуфер” ва б.) ҳамда уларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлидан ихтиро учун патентлар олинган.

           Ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлган - коронавирус инфекциясига қарши дори воситалари яратиш борасида  институт олимлари томонидан  оригинал, юқори самарага эга “Антиковир” капсула дори тури яратилди. “Антиковир” препарати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олиниб, тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат олинди, ҳамда интеллектуал мулк агентлигидан ихтиро учун патент олиниб, ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Институт профессор-ўқитувчилари соҳадаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан  илмий ишларни ҳамкорликда олиб бормоқдалар.

Нуфузли хорижий олий таълим ва тиббиёт муассасаларидан маҳаллий 

ҳамда хорижий экспертларни, шу жумладан фанлар академияси етакчи олимларини кенг жалб қилган ҳолда соҳа бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ва илмий тадқиқот ишларини ўзбек, инглиз ва бошқа тилларда чоп этиш кўзда тутилган “Фармация ва фармакология” илмий журналини ташкил қилиш режалаштирилган.  Институт ёш олимлари томонидан олиб борилаётган бир қатор изланишлар ҳимояга тайёрланмоқда.