Жаҳон матбуоти: Олимлар касалликларни кўз ёши орқали аниқлаш йўлини топди

Замонавий тиббиётда каминвазив муолажа ва диагностика усуллари кенг оммалашмоқда. Соҳага доир янги ихтиро ва кашфиётлар жараёнида ҳам шунга эришиш мақсад қилиняпти. 

Яқинда бир гуруҳ халқаро тадқиқотчилар бу борада навбатдаги изланишларини якунлади. Натижалар кутилганидек ижобий бўлди. Шу тариқа кўз ёши безлари секрецияси орқали инсон организмидаги касалликларни аниқлай оладиган янги тизим ишлаб чиқилди.

Бизга маълумки, анъанавий диагностикада асосан пешоб, қон ва тупук каби биологик белгилардан фойдаланиб келинади. “ACS Nano” журналининг ёзишича, энди тиббиёт янада осон ва қулай ташҳис жараёнига эга бўлди. 

Тўққиз юз нафар кўнгилли иштирокида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, янги тизим кўз ёшидан, аввало, экзосома биомаркерларини, сўнгра улардаги оқсилларни самарали ажратиб олади. 

Тадқиқот муаллифларининг хулосасига кўра, бу янгилик нафақат кўз касалликлари, балки қандли диабет, саратон каби бошқа хасталикларни ҳам тез ва осон аниқлаш имконини беради. 

Манба: CСВ Матбуот хизмати.