Табрик!

Бугун 11 февраль "Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин- қизлар куни"

Бугун 11 февраль "Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин- қизлар куни"дир. Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтимизда 20дан зиёд олима аёллар, фан докторлари, профессор ва доцентлар фаолият юритмокда. Улар таълим масканида малакали мутахассисларни тайёрлаш билан бир қаторда фармацевтика илмини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Илм-фан билан шуғулланиш игна билан қудуқ қазишдек машаққатли ва мураккаб жараёндир. 

Азиз олима аёллар! Кундалик юмушлардан, фарзандлар тарбиясидан, касбингиз олдидаги масъулиятни адо этишдан ортиб, юртимиз илм-фани тараққиёти учун фурсат топаётганингиз учун аввало сизларга миннатдорчилик билдирамиз. Сизларга мустаҳкам соғлик ва машаққатли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!