Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида байрам шукуҳи

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида бугунги кун байрамона кайфият билан бошланди. Институт талабалари устозларини қизил йўлакда гуллар билан кутиб олиб, “ 1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан табриклашди.  

Сўнгра, одатдагидек дарс жараёнлари бошланди. Талабаларнинг устозларига меҳр ва ҳурмат кўрсатишлари ўқитувчиларга яхши кайфият бағишлаб қолмай, уларга куч-қувват, эртангига кунга  мотивация, илҳом ва қанот бағишлайди.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз ўқитувчилар!  

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти Матбуот хизмати