Магистратурага қабул

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Магистратура мутахассислигига 2022-2023 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Магистратура мутахассислигига кириш суҳбати учун институтда малакали профессор ўқитувчилардан иборат  махсус комиссия ташкил этилган бўлиб,  абитуриентлар билан суҳбат комиссия раиси ва аъзолари томонидан  шаффоф тарзда ўтказилди.  Ҳозирда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти  Магистратурасида   Фармацевтика  ишини  ташкил  қилиш ва бошқариш ,        Экспериментал  ва  спорт  фармакологияси,  Дорилар саноат  технологияси,  Доривор  воситалар  ва  препаратлар  технологияси   мутахассисликлари очилган бўлиб,  суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабалар  мутахассислиги  бўйича   қабул қилинди.

 

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти Матбуот хизмати