Фармацевтика карьера учун истиқболли соҳалар рейтингида IT дан кейин иккинчи ўринни эгаллади

Россияликлар ўртасида ўтказилган сўроқлаш натижаларига кўра, фармацевтика ва тиббиёт карьера учун истиқболли соҳалар рейтингида IT cоҳасидан  кейин иккинчи ўринни эгаллади. Савдо-сотиқ учинчи ўринга жойлашди.

Россияликлар тиббиёт ва фармацевтикани яхши мартабага эришиш нуқтаи назаридан энг истиқболли соҳалардан деб ҳисоблашади. Сўровда иштирок этганларнинг 13%  шу соҳани танлашди.

Таққослаш учун: давлат фуқаролик хизмати атиги 8%  тўплади. Super Job иш излаш бўйича сервиси томонидан ўтказилган ва унинг сайтида эълон қилинган сўровнома ана шундай натижани кўрсатди. Россияликлар ахборот технологиялари (IT) соҳасини карьера қилиш учун энг истиқболли деб биладилар: Сўровда қатнашганларнинг 42 фоизи айни шу соҳада бугунги кунда юқори мартабаларга эришиш ва яхши даромад қилиш мумкинлигига ишонади. Ундан кейин фармацевтика ва тиббиёт эътироф этилган. Бу соҳаларга респондентларнинг 13% овоз берган, шу ўринда хотин-қизларнинг 15% бу соҳаларга урғу берганини таъкидлаш жоиз. Шоу бизнес, давлат фуқаролик хизмати, яқиндан бери жуда оммавийлашган юриспруденция ва ҳатто молия сектори ҳам 10% дан кам овоз олган.

Сўровнома 2022 йил 31 май 8 июнь кунлари ўтказилди.Унда 365 та аҳоли пунктидан 18 ёшдан катта бўлган 1600 киши иштирок этди.

 

ФТТИ Матбуот хизмати