Дори-дармон акциядорлик компаниясига табрик

 

     Бугун  республикамизнинг барча доришунослари учун қутлуғ сана, роппа-роса 100 йил олдин бугунги "Dori-Darmon" компаниясига тамал тоши қўйилган эди.  1922 йил 1 августда Тошкент шаҳрида Туркистон АССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссариати қошида Дорихона бошқармаси ташкил этилган. Шу ўтган бир аср давомида республикамиз доришунослари халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида сидқидилдан беминнат хизмат қилиб келишмокда. Бугунги "Dori-Darmon" акциядорлик компаниясига 1994 йил 11 мартда Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарори билан асос солинган. Компания бугунги кунда республикамиздаги етакчи улгуржи- чакана савдо билан шуғулланадиган йирик динамик ўсиб бораётган корхона ҳисобланади.  Халқимиз учун синовли бўлган кунларда ҳам компания аъзолари чинакам ватанпарварлик билан  хизмат қилганлигига халқимиз ва барча тиббиёт аҳли гувоҳ бўлди. Фармацевтика таълим ва тадқикот институти жамоаси "Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг  барча аъзоларини ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этади.  Хайрли ишларингиз бардавом, парвозингиз баланд бўлсин!

 

Фармацевтика таълим ва тадқиқот
институти раҳбарияти