Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг магистр талабаси Сергей Фотиев Осиё чемпионатида Олтин медал совриндори бўлди.
Ҳиндистоннинг Коимбатур шаҳрида Pauerlifting (пауэрлифтинг) спорт тури бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Унда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг спорт фармакологи, ФТТИнинг Экспериментал ва спорт фармакологияси мутахассислиги 1- босқич магистратура талабаси Сергей Фотиев Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб, 93 кг m3 (master) ва m3 мутлоқ тоифасида Олтин медал соҳиби бўлди. Сергей Степанович бир вақтнинг ўзида Pauerlifting бўйича миллий терма жамоанинг бош мураббийи ҳам саналади. Чемпионат давомида унинг жамоадошлари иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишди.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси Сергей Степановични ушбу ғалаба билан чин дилдан табриклайди. Келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилайди.