Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланади
«Реклама тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–776-сон, 07.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра рекламада, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.
Дори воситалари ва овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламасига оид талаб ва шартлар билан мазкур ҳужжатнинг 34-35 –моддаси орқали танишишингиз мумкин.
34-модда. Дори воситаларини реклама қилиш
Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:
Фақат шифокорларнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;
Таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;
Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.
Дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади:
Таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши. Мазкур талаб фойдаланувчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари бўлган рекламага, тиббиёт ва фармацевтика кўргазмалари, семинарлари, конференциялари ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиладиган жойларда тарқатиладиган рекламага, шунингдек босма нашрларга жойлаштирилган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди;
Олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, худди шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақиқдаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш;
Касаллик (жароҳат) ва (ёки) дори воситаларининг инсон организмига таъсири натижасида инсон организмида юз берадиган ўзгаришлар тўғрисидаги видеолавҳадан, тасвирдан ёки визуал намойишдан фойдаланиш. Мазкур талаб таъсири клиник жиҳатдан тасдиқланган, инсон организмидаги дори воситасини қабул қилиш ёки истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган ва инсон организмидаги тасвирланаётган ўзгаришлар жараёни дори воситасининг инсон организмига клиник жиҳатдан тасдиқланган таъсирини аниқ кўрсатадиган ўзгаришлар ҳақидаги тасвирга ва визуал намойишга тааллуқли эмас;
дори воситаларини ҳаддан зиёд ва нотўғри ишлатишга ундаш;
шифокор маслаҳатини олмасдан мустақил даволаниш ёки жарроҳлик аралашувини амалга ошириш имконияти тўғрисида таассурот (ишонч) уйғотиш;
дори воситалари муваффақиятли қўлланилганлигига доир муайян ҳолларга ҳавола қилинадиган реклама.
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси:
Дори воситасини ножўя таъсирлар мавжуд эмаслиги жиҳатидан ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этмаслиги;
Дори воситасининг таркибига, келиб чиқишига, янгилигига ёки патентланганлигига нисбатан янглишишларга олиб келмаслиги;
Дори воситаси овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча, косметика маҳсулот ёки гигиена воситаси ёхуд бошқа ҳар қандай турдаги товар эканлигини таъкидламаслиги;
Реклама таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашларга йўл қўймаслиги;
Мазкур дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги тасдиқни ўз ичига олмаслиги;
инсон саломатлиги дори воситасини қабул қилмаслик оқибатида ёмонлашиши мумкинлигини уқтирмаслиги керак.
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислар маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак. Дори воситаларининг рекламаси соҳасида рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.
Тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори воситаларининг рекламаси дори воситалари тўғрисидаги илмий маълумотлар рўйхатига тўлиқ мос бўлиши келиши ҳамда унда қуйидаги маълумотлар бўлиш керак:
Фаол модданинг номи;
Ҳар бир доза учун фаол модданинг миқдори (чиқарилиш шакли);
Ножўя ҳолатлар ва асосий номақбул таъсирлар;
Қарши кўрсатмалар, огоҳлантиришлар ва мазкур дори воситасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган ҳолларга доир ахборот;
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири;
Тегишли илмий манбаларга, шунингдек, қўшимча ахборот олиш имконияти ва манбаига ҳавола;
Мазкур рекламадан фойдаланувчилар фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари эканлиги тўғрисидаги ахборот.
35-модда. Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси.
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси:
Улар дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;
Уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларнинг аҳволи яшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;
Уларнинг қўлланганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорчилик изҳорини ўз ичига олмаслиги;
Соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг тадқиқотлар ўтказилганлиги, давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги фактларга ҳаволалар қилиш, шунингдек бошқа тадқиқотлар натижаларидан уларни қўллаш учун тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзалликлари ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;
вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламасида болалар тасвиридан фойдаланмаслиги керак.
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси ҳар бир ҳолда реклама обьекти дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.
«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.