Аёлга гул беринг

Аёлга гул беринг, шундай гулларки,

Эркак юрагидан унган гулларни.

Аёлга гул беринг, шундай гулларки,

Эркакнинг меҳридан унган гулларни.

Зулфия Мўминова

 

Кеча Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси  ўқув масканида меҳнат қилаётган аёлларни  8-март халқаро хотин қизлар байрами билан табрикладилар. Байрам тадбири аввалида  ФТТИ профессори Зайнутдинов Хикматилла Суннатович ҳамда институт декани, доцент Азиз Абдужалилович  гўзаллик ва нафосат байрами билан ушбу аёлларни  табриклаб, уларга самимий тилакларни билдирдилар.   

Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган мезон йўқ. Аёллар шарафига “Тожмаҳал”лар, гўзал боғлар барпо этилган, шоирларга шоҳ сатрлар илҳомини берган, ҳукмдорларга улкан шаҳарларни обод этиш ғайратини бахш этган аёлларни мадҳ этадиган кун бор бўлсин!

Бу кўҳна тарих Тўмарис, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Увайсий, Зулфия, Саида Зуннуновадек буюк аждодларимизнинг миллатимиз шаъни, ор-номусини сақлаш йўлидаги жасоратларига гувоҳдир. Улуғ момоларимизга хос бўлган ноёб фазилатлар замонамиз аёллари сиймосида ҳам давом этаётганидан беҳад фахрланамиз. ФТТИнинг фидоий, меҳнаткаш аёллари энг гўзал байрам муборак бўлсин!