Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида китоб ярмаркаси
Китобнинг ҳаётимиздаги ўрни, илм эгаллашдаги энг муҳим қурол эканлиги борасида кўп сўз юритилган. Бу исбот талаб қилмас аксиома.
Сир эмас, бугунги ёшлар китоб мутолаасидан бир оз узоқлашган. Ана шу сунъий масофани бартараф этиш, талабаларни дарсликлардан ташқари бадиий китоблар ўқишга қизиқишини ортириш, мутолаа ортидан дунёқарашларини шакллантириш мақсадида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти Ёшлар иттифоқи етакчиси Маъруфжон Дилмуродов ташаббуси билан институтда китоб савдо-ярмаркаси ташкил этилди.
“Янги аср авлоди” нашриёти билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу китоблар кўргазмасига жаҳон ва ўзбек адабиётининг йирик намоёндалари қаламига мансуб 300 дан ортиқ бадиий асарлар олиб келинди.
Бино фойесини янги чоп этилган китобларнинг ўзига хос иффори тутиб кетди. Ранг-баранг муқовадаги китоблар барчада бирдек қизиқиш уйғотди. Кимдур харид қилиш учун асарларни саралай кетса, яна бири шу ернинг ўзида китоб мутолаасини бошлаб юборди.
Хулоса қилиб айтиш керак, мана шундай тадбирлар китобхонлар сафини кўпайтириши аниқ.