Янги ҳамкорлик
Жорий йилнинг 6 июнь санасида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига Россия Федерациясининг “Антиплагиат” компанияси вакиллари ташриф буюрди. Компаниянинг ижрочи директори Ю. В. Чехович, Бош директорнинг бизнесни ривожлантириш буйича маслаҳатчиси Д.В. Гусев, компаниянинг Ўзбекистондаги минтақавий вакили И. И. Неъматжонов институт фаолияти билан яқиндан танишди, шундан сўнг институт илмий маслаҳатчиси А. Н. Юнусхўжаев қабулида бўлиб, компания фаолияти, ташрифдан кўзланган мақсад ҳақида сухбатлашилди.
Компания вакиллари институт 1-проректори Ш. З. Умарова, илмий ишлар ва инновация бўйича проректор Ш. Ф. Искандарова, Маънавий-тарбиявий ишлар бўйича проректор К. К. Исмоилов ва бошқаларни инновацион дастурнинг электрон тақдимоти билан таништирдилар.
Давра суҳбати қизиқрали баҳс-мунозаралар билан ўтди. Ҳар икки томон ҳамкорликни йўлга қўйиш манфаатли эканлигини билдириб ўтишди.
Бугунги кунда 9 мамлакатнинг 800 дан ортиқ олий таълим муассасалари аъзо бўлган ушбу тизимга Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ҳам қўшилишни режалаштирмоқда.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти матбуот хизмати