КЎҲНА САМАРҚАНДГА САЁҲАТ

Ўз юртингнинг бетакрор ва сўлим гўшаларига саёҳат қилиш, асрларга тенгдош бўлган тарихий обидаларини зиёрат қилиш, гўзал табиатнинг бебаҳо инъомларидан баҳраманд бўлиш инсон маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган омиллардан саналади.
Айнан шу сабаб, Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти деканати ходимлари ташаббуси билан   кўҳна ва доим навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. 
Институтнинг фаол, зукко ва қувноқ талабалари эрта тонгдан сафарга отланиб, манзилга етиб боргунча ўлкамизнинг бепоён сарҳадларини томоша қилиб кетиш имконига эга бўлдилар. 
Самарқанднинг ер юзининг сайқали ҳисобланмиш  Регистон майдонида жойлашган Улуғбек, Тиллақори, Шердор Мадрасалари ёш саёҳатчиларда катта таасурот қолдирди. 
Мажмуа ходими сўзлаган тарихий маълумотлар талабалар хотирасида узоқ муҳрланиб қолиши табиий. 
Зиёрат давомида тасвирга олинган видеолавҳалар 2 қисмли видеорепортажга материал бўлди. Ўйлаймизки, саёҳат таасуротлари сиз учун ҳам қизиқарли бўлади.