Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Ёш кимёгарлар” олимпиадасининг финал босқичи
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида жорий йилнинг 15 май куни “Ёш кимёгарлар” олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтади.
Финалда саралаш босқчиларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар ўзаро беллашадилар.
Билимли, изланувчан, иқтидорли ўқувчиларни мукофотлар кутмоқда.
11- синф ўқувчилари ва абитуриентлар беллашувида ғолиб бўлганлар:
1 – ўрин - 20 млн сўм,
2 – ўрин - 15 млн сўм,
3 – ўрин – 10 млн сўмлик ваучерлар билан тақдирланадилар. (ФТТИ нинг "Фармация" , "Саноат фармацияси" йўналишлари учун)
7-, 8-, 9-, 10- синф ўқувчилари ва талабалар йўналишида иштирок этиб,
1-, 2 - , 3- ўринни қўлга киритганлар учун ҳам махсус эсдалик совғалари тақдим этилади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, 11- синф ўқувчилари ва абитуриентлар беллашувида ғолиб бўлиб, гран-при соҳиби бўлган энг иқтидорли талаба Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг бир йиллик 100% грантини қўлга киритади (29 млн сўмлик ваучер - ФТТИ нинг "Фармация" , "Саноат фармацияси" йўналишлари учун)