I Республика илмий-амалий халқаро анжумани
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида “Замонавий фармацевтика соҳаси ривожланишининг долзарб масалалари ва тенденциялари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади. Эрта тонгдан институтга ташриф буюрган меҳмонлар шарқона куй қўшиқлар садоси остида кўтаринки кайфиятда кутиб олинди.