"Тиббиёт ва инновация" халқаро олимпиадаси
7 -8 апрель кунлари Тошкент давлат стоматология институтида " Тиббиёт ва Инновация" халқаро олимпиадаси ўтказилди. Дунёнинг 18 та тиббиёт Олий ўқув юртларидан 500 нафар талаба иштирок этган мазкур билимлар беллашувида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтидан лотин ва инглиз тили ўқитувчиси Бегзод Толипов ва Саноат фармация йўналиши 102-гуруҳ талабаси Рисолат Рустамова иштирок этди. Рисолат Рустамова халқаро олимпиададаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
- “Олимпиаданинг тақдирлаш маросимида 2000 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрган Ёшлар ижод саройи биносида дастлаб Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг фаолияти билан таништирув видеоролиги намойиш этилди. Тадбир меҳмонлари институтимиз ҳақидаги маълумотларни кўтаринки руҳда кутиб олишди. Рисолат Рустамова интилувчан, меҳнаткаш талабалардан, унинг лотин тилини ўрганаётганига эндигина 2 ой бўлди. Шу қисқа вақт ичида у дарсларни пухта ўзлаштирди. Халқаро олимпиадада Рисолат ФТТИни муносиб ҳимоя қилди. Мен уни бу ютуқ билан самимий табриклайман” – деди Бегзод Толипов.
Ўз навбатида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси ҳам Бегзод Толиповни ва Рисолат Рустамовани ушбу ютуқ билан табриклаймиз, келгуси ишларида зафарлар тилаб қоламиз.