«Энг фаол миллий ғоя ва маънавият тарғиботчиси"

Ҳар қандай институтнинг фахри - бу  тажрибали, интилувчан, билимли ва истеъдодли ўқитувчилари саналади. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ўқитувчилари мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этадилар.
Кеча Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “2022-йил танловлари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими”да  Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти  “Ижтимоий гуманитар фанлар” кафедраси ва  Ўзбекистон Миллий Университети "Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси” доценти Юсубов Жалолиддин Қадамович "Ислоҳотлар билимдони-2022" илмий-маърифий кўрик танловининг  «Энг фаол миллий ғоя ва маънавият тарғиботчиси" номинациясида фахрли  1-ўринни эгаллади.

2 -ўрин "Маънавий-маърифий ишлар бўйича энг яхши кафедра" номинациясида "Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими" кафедраси ўқитувчиси  Утамурадов Aкбар, 3-ўрин  "Энг фаол хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси" номинациясида  "Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти  Нишанбаева Энахон Зарипбаевна лойиқ деб топилди.

Танлов  ғолиблари  диплом ва  БҲМнинг 1-ўрин 45 баробари, 2-ўрин 40 баробари ва 3-ўрин 35 баробари миқдорида пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси номидан Жалолиддин Юсубовни ушбу эътироф билан табриклаймиз, муваффақиятлар давомий бўлишини тилаб қоламиз.  

 

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати