Интилганга толе ёр

Иқтидорли ёшлар мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий томонлама ривожланишини, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминловчи муҳим омил ва миллатимиз фахри ҳисобланади. Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва мақсадли тайёрлашнинг асосий мақсади - Республикамизнинг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантирувчи интеллектуал ёшларни тайёрлаш, истеъдодли ёшларга илм-фаннинг тегишли соҳалари ва аниқ йўналишлари бўйича қобилиятни намоён этиш ва ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратишдир. 

Кеча Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида талабалар учун Аналитик ва фармацевтик кимё кафедраси ўқитувчиси, C.A.T. Science Accelerator 4.0 илмий стартаплар акселератори ғолиби Камола Рамазонова томонидан семинар ташкил этилди. Мазкур семинар давомида К.Рамазонова талабаларга Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда   бўш вақтни илмий фаолиятга йўналтириб янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга сарфлаш ва ушбу лойиҳалар билан Республика кўрик-танловларида муваффақиятли иштирок этиш бўйича зарур тавсияларни берди.

- “Вақт бу инсонга берилган катта имконият, - дейди Камола Рамазонова. Ёшлар вақтнинг қадрига етишларини, кўпроқ ўқиб-ўрганиб, меҳнат қилиб ўз иқтидорларини юзага чиқаришларини ва илм-фан стартапларида қатнашиб ғолиб бўлишларин хоҳлайман. Иқтидорли ёшлар бизда кўп, уларнинг муваффақиятга эришишларига ишонаман.

Учрашувда  “Мирзо Улуғбек ворислари” кўрик-танловида ўз лойиҳалари билан иштирок этиш истагида бўлган ёшларга танлов шартлари батафсил таништирилди.

 

 

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати