Дориларни қабул қилгандан кейин тананинг ҳолати таблетканинг ошқозонда сўрилиш тезлигига таъсир қилишини биласизми?
Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра Jon Xopkins университети олимлари шундай хулосага келишди.
✅ Кўпгина дориларнинг сўрилиши улар ошқозоннинг охирги (пилорик) қисмидан ўтиб, ўн икки бармоқли ичакка киргандан кейин бошланади. Дори ичакка қанчалик тез тушса, шунчалик тезроқ таъсир қила бошлайди.
❇️ Энг "тезкор" вариант ўнг томонга ёнбошлаб ётган ҳолат бўлиб чиқди. Яъни дори воситасини қабул қилгач, ўнг томон билан ётганда таблеткалар ўн икки бармоқли ичакка тезроқ етиб боради ва тик тургандан кўра 2,3 баробар тезроқ эрийди.
⭕️ Чап томон билан ётиб, бу жараённи секинлаштириш мумкин.
⚠️ Дориларни қабул қилгандан сўнг, чалқанча ётиш ёки тик туриш ҳолатида таблетканинг эриши тахминан 23 дақиқа, ўнг томонга ёнбошлаб ётганда - 10 дақиқа, чап томонга ёнбошлаб ётганда - 100 дақиқа давом этади.
Дори воситаларини қабул қилганингиздан сўнг тез таъсир қилишни истасангиз - ўнг томонга ёнбошлаб ётинг!