Қалбаки дорилардан эҳтиёт бўлинг
Бугунги кунда қалбаки дори воситалари кўплаб интернет тармоғидаги савдоларда ва дорихоналарда учрайди. Шунинг учун дори воситаларини дорихоналардан сотиб олишда мувофиқлик сертификати мавжудлигига эътибор бериш тавсия этилади.
Дори харид қилишда қадоғига эътибор беринг, у ишлаб чиқарувчи ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Қалбаки дориларда кўп ҳолларда:
- Қадоқнинг сифатсиз ва рангсизлиги,
- хира ёзувлар ва чизмалар,
- тўлиқсиз ва имло хатолари бор матн,
- эгри ва нотекис қадоқлаш серия номерини олдиндан типографик усулда
чоп этилганлиги,
- нусха олинган ва қўлда таҳланган қўлланма,
-қадоқлаш ўлчамларининг аслидан фарқ қилиши каби белгилар қўлингиздаги дори қалбаки эканлигига далолат беради.
Шунингдек, чиқарилган сана, яроқлилик муддати, сериялар пакетда, блистерда, шишада ва сертификатда бир хил бўлиши керак.
Дори маҳсулотининг қадоғида:
- препаратнинг номи ва фаол модданинг номи, агар препарат таркибида фақат битта компонент бўлса.
- ишлаб чиқарилган сана, партия рақами ва препаратнинг яроқлилик муддати.
- дори воситаси ишлаб чиқарилган корхонанинг номи.
- препаратни сақлаш ва бериш шартлари. Масалан, уни рецепт бўйича ёки рецептсиз берилиши мумкинлиги ҳақида маълумот.
- дори воситаси ишлаб чиқарилган мамлакатнинг номи.
- дори ишлаб чиқарилган компаниянинг логотипи.
- препаратнинг инглиз ёки лотин тилидаги номи.
- штрих код.
- препаратнинг ишлаб чиқарувчининг товар белгиси эканлигини ва бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин эмаслигини кўрсатадиган ўзига хослик белгиси бўлиши керак.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати